Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
ТИУда Angular Meetup ишлаб чиқувчиларининг биринчи учрашуви бўлиб ўтди
2019-02-15 | Технологиялар
Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида Angular Meetup ишлаб чиқувчиларининг биринчи учрашуви бўлиб ўтди.
Angular - бу очиқ бошланғич кодли ЖаваСcрипт-фреймворк. Бир саҳифали иловаларни ишлаб чиқиш учун мўлжалланган. Унинг мақсади МВC-шаблони асосидаги браузерли иловаларни кенгайтириш, шунингдек синаш ва ишлаб чиқишни соддалаштиришдан иборат.
Спикерлар сифатида Дониёр Юсупов (Quanto), Исмоил Солихўжаев (Symbiotries.inc), Алекс Кулагин (Shtrihpunktir ream) ва Алишер Нуритдинов (Inspired) сўзга чиқди.
Учрашув давомида спикерлар «Лойиҳа таркибини ташкил қилиш», “Angular даги йўналтириш”, «Оқимлар билан ишлаш ва асосий хатолар» ҳамда “Angular даги реактив шакллар” каби мавзуларни кўриб чиқди.
ТИУ талабалари ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар олишди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги