Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон – Нидерландия ҳамкорлигининг истиқболлари муҳокама қилинди

2019-02-15 | Иқтисодиёт

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигида Москва шаҳрида жойлашган Нидерландия элчихонасининг қишлоқ хўжалиги масалалари бўйича маслаҳатчиси Браувер Меувес билан учрашув ўтказилди.

Учрашув давомида шу йил март ойининг биринчи ярмида Нидерландиядан қишлоқ хўжалиги миссиясининг Ўзбекистонга ташрифини ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди. Ташриф доирасида BB, B2G ва G2G форматларида учрашувлар ўтказилиши кутилмоқда. 
 
Томонлар нидерландиялик компаниялар томонидан фермерлар учун демо-презентациялар ташкил этиш ва Ўзбекистоннинг ихтисослашган университетларида маърузалар ўтказиш имкониятларини муҳокама қилди. Ихтисослашган билим ва инновация марказларини яратиш учун нидерландиялик мутахассисларни жалб этишга қизиқиш билдирилди.
 
Қишлоқ хўжалиги соҳасида агрофорумларни, ихтисослаштирилган кўргазмалар ўтказиш ва илғор технологияларни намойиш этиш учун платформа вазифасини бажарадиган “Ҳорти” марказининг фаолияти ҳақида маълумот берилди.
 

Муҳайё Тошқораева, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться