Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Афғонистон Президенти билан учрашув

2019-02-15 | Сиёсат

Хавфсизлик бўйича Мюнхен конференциясида иштирок этаётган Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги делегация 2019 йилнинг 14 февраль куни Афғонистон Ислом Республикаси Президенти Муҳаммад Ашраф Ғани билан учрашди.

Суҳбат аввалида Вазир Афғонистон Президенти ва у орқали бутун афғон халқига Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг самимий ҳурмати ва тинчлик ва фаровонлик изҳор этилган энг эзгу тилакларини етказди.

Учрашувда Афғонистонда тинчлик сиёсий мулоқотларини бошлаш доирасидаги ҳамкорликнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди. Ўзбекистон томони мазкур мулоқот афғонларнинг ўзлари томонидан амалга ошириши муҳимлигини таъкидлайди.

Президент Муҳаммад Ашраф Ғани Ўзбекистон Президенти ва биродар ўзбек халқига мамлакатидаги тинчлик жараёнига кўмаклашиш, унинг ижтимоий-иқтисодий тикланиши борасидаги изчил ва қатъий саъй-ҳаракатлар учун миннатдорчилик изҳор этди.

Суҳбатда Ўзбекистон – Афғонистон кун тартибининг бошқа масалалари ҳам кўриб чиқилди. Аввало, Ўзбекистон билан биргаликда трансафғон транзит коридорларини ташкил этиш ва минтақадаги ўзаро иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлашга йўналтирилган йирик транспорт, энергетика ва бошқа лойиҳаларни амалга ошириш истиқболлари тўғрисида сўз борди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться