Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистонда халқаро статистика стандартлари ва энг яхши амалиётини жорий этиш бўйича ҳисобот

2019-02-15 | Жамият

Расмий статистика - ҳар қандай давлат ахборот тизимининг муҳим элементи бўлиб, ҳукумат, иқтисодиёт ва жамоатчиликни иқтисодий, демографик, ижтимоий ва экологик вазият ҳақида маълумот беради. Миллий статистика тизимлари Барқарор ривожланиш мақсадлари (БРМ)га эришиш учун мамлакатларнинг ривожланишини баҳолашда муҳим роль ўйнайди.

Жорий йилнинг 13 февраль куни Бирлашган миллатлар ташкилотининг Европа иқтисодий комиссияси (БМТ ЕИК) Ўзбекистонда халқаро статистика стандартлари ва энг яхши амалиётларни амалга ошириш бўйича ҳисобот эълон қилди.

Ҳисобот БМТ ЕИКнинг Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси, Европа иттифоқининг статистика хизмати (Евростат) ҳамда Европа эркин савдо уюшмаси (ЕФТА)лар билан ҳамкорликдаги 2018 йилнинг октябрь-ноябрь ойларида ўтказган ўрганиши натижасида тайёрланган.

Ҳисоботда БМТ ЕИКнинг статистика бўйича минтақавий маслаҳатчиси бошчилигидаги халқаро ташкилотларнинг экспертлари гуруҳи томонидан берилган шарҳ ва тавсиялар мавжуд. У учта асосий йўналишни қамраб олади: Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг расмий статистикасини асосий принципларига риоя қилиш, институционал масалалар ва статистик фаолиятнинг асосий йўналишлари, жумладан Барқарор ривожланиш мақсадлари (БРМ) статистикаси.

Халқаро экспертлар Ўзбекистон Республикаси миллий статистика тизимининг ривожланиш даражасига юқори баҳо беришди. Сўнгги йилларда статистик ишлаб чиқаришни модернизация қилиш ва халқаро стандартларни жорий этиш борасида катта саъй-ҳаракатлар амалга оширилди. Баъзи соҳаларда халқаро стандартлар ва энг яхши амалиётларнинг энг сўнгги андозаларига тўлиқ мос келишини таъминлаш учун баъзи ишлар қилиш керак, лекин аксарият жабҳаларда ислоҳотлар бошланган ва яқин келажакда бу ўз самарасини беради албатта.

Халқаро экспертлар томонидан аниқланган энг катта муаммо, бу - Ўзбекистонда аҳолини рўйхатга олишнинг сўнгиси 1989 йилда ўтказган. Аҳолини рўйхатга олиш иқтисодий ва ижтимоий ўзгаришларни ўлчаш учун асосий демографик маълумотлар манбаи сифатида муҳимдир. БРМга эришиш жараёнини кузатишда аввало аҳолининг демографик кўрсаткичлари муҳим ҳисобланади. Шу боис, ҳисоботда келтирилган 57 та тавсияларнинг энг муҳимларидан бири, 2022 йилда бўлиб ўтадиган аҳолини рўйхатга олиш жараёнига тайёргарлик кўриш, юқори савияда ташкил этишга энг асосий масалалардан бири сифатида эътибор қаратиш ва тўлиқ қўллаб-қувватланишдир.

БМТ ЕИК бошқа халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликда Давлат статистика қўмитаси билан ушбу самарали ҳамкорликни ривожлантиришга умид қилади. Ҳисоботда баён этилган тавсияларни амалга ошириш ва Ўзбекистон миллий статистика тизимини янада мустаҳкамлаш бўйича ишларни амалга оширишда ҳамкорлигимиз зарур, бу борада чора-тадбирлар тўғри амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон Республикасида халқаро статистика стандартлари ва илғор тажрибаларни амалга ошириш бўйича биргаликда ўтказилган ўрганишни қуйидаги манзилда кўриш мумкин: Ҳавола

Манба: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги

Поделиться