Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
“Gross Insurance” суғурта компанияси томонидан тезкор ёрдам лойиҳаси ишлаб чиқилди
2019-02-15 | Туризм
Замонавий туризм саноати Ўзбекистондаги энг йирик ва тез фурсатда ривожланаётган соҳалардан бири ҳисобланади. Мамлакатимизда асрларга гувоҳ бўлган ноёб тарихий ёдгорликлар, ўзига хос миллий урф–одатлар, ўзбек халқининг ажойиб миллий таомлари, экологик тоза мева, сабзавот, полиз маҳсулотлари, бетакрор табиати сайёҳларни ўзига оҳанграбодек жалб этиб келмоқда.
Юртимизнинг туризм соҳасидаги улкан салоҳиятини ташриф буюраётган сайёҳлар сонининг йилдан йилга ошишидан ҳам билишимиз мумкин.
Жорий йилнинг 13 февраль куни “WYNDHAM” меҳмонхонасида Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда “Gross Insurance” суғурта компанияси ҳамкорликда мобил илованинг тақдимотини ўтказди.
“Gross Insurance” суғурта компанияси мижозларга янада сифатли хизмат кўрсатиш мақсадида, Компанияда 24 соатлик Мижозларни қўллаб–қувватлаш хизмати, профессионал тиббий гуруҳ ҳамда онлайн суғурталаш тизими фаолиятлари йўлга қуйилди.
Компания ўз мижозлари учун янги имконият ва қулайлик яратиш мақсадида Суғурта бозорида биринчи бўлиб мобил илова ишлаб чиқиб, сайёҳлар учун тезкор ёрдам кўрсатиш бўйича яна битта иннавацион лойиҳани ҳаётга тадбиқ этди.
Иловани "Play Market” ҳамда “App Store” платформалари орқали бепул юклаб олиш мумкин.
Тадбирда сайёҳлик фирма ва компаниялари вакилларини қизиқтирган масалалар, айниқса, сайёҳларни суғурталаш, бу хизмат кўламини кенгайтириш борасида олиб борилаётган ишлар ҳақида батафсил маълумот берилди.
Маълумот учун: Мазкур илова суғурта бозоримиздаги дастлабки мобил илова бўлиб, сайёҳлар учун тезкор ёрдам кўрсатиш бўйича янги иннавацион лойиҳа ҳисобланади.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги