Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Адлия вазирлиги журналистларнинг малакасини оширади

2019-02-14 | Жамият

Адлия вазирлиги журналистлар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари учун ҳуқуқий мавзуларда ўқув курслариташкил қилмоқда.

“Журналистика: ҳуқуқий амалиёт ва кўникмалар” деб номланган ушбу ўқув курслари тўртта контингент (матбуот, телевидение, радио ва электрон оммавий ахборот воситалари)ни ўзи ичига олиб, дастлабки ўқув курслари жорий йилнинг февраль ойида ташкил этилади.

Ўқув курсларини самарали ташкил этиш бўйича ривожланган давлатлар амалиётига таянган ҳолда ўқув дастури ишлаб чиқилди.

Ушбу дастурга асосан машғулотлар икки кун давом этиб, улар қуйидаги модуллар асосида олиб борилади:

оммавий ахборот воситалари фаолиятининг ҳуқуқий кафолатлари;

журналистнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари;

ахборот олиш ва тарқатиш кафолатлари, ахборот тарқатишда инсон шаъни, қадр-қимматини ҳимоя қилиш ва жавобгарлик масалалари;

қонун ҳужжатлари лойиҳаларини тайёрлаш, муҳокама қилиш, ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш ва қабул қилиш. Қонунчиликни шарҳлаш;

ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасидаги ислоҳотлар, уни оммавий ахборот воситалари ёритиш;

мурожаатлар билан ишлаш. Давлат хизматлари кўрсатиш масалалари;

ҳуқуқий материалларни тайёрлашда журналистнинг юридик лексикадан фойдаланишига доир қоидалар;

ОАВ ходимларининг Lex.uz қонун ҳужжатлари электрон базаси билан ишлаши;

журналист этикаси ва ахлоқий чегаралар;

коррупцияга қарши курашишда ОАВнинг иштироки.

Журналистлар учун ушбу курслар доимий равишда амалга оширилади.

Машғулотлар малакали ва тажрибали ҳуқуқшунос ва журналистлар томонидан интерактив ва фаол суҳбатлар тарзидаинновацион технологиялардан фойдаланилган ҳолда ташкил этилади.

Ушбу курсларда таҳсил олиш бепул бўлиб, хоҳловчилар қуйидаги манзилга мурожаат этишлари мумкин: targibot@minjust.gov.uz.

Курс битирувчиларига тегишли сертификатлар тақдим этилади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги

Поделиться