Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Ахборот-коммуникация технологиялари ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бўйича халқаро интерфаол семинар-йиғилиши якуни бўйича келишувлар
2019-02-14 | Технологиялар
Фуқароларга меҳнат даврини тасдиқлаш жараёнида молиявий ва вақт сарф-харажатларини камайтириш имконини бериш учун электрон алоқа каналларидан фойдаланиш жуда муҳим қадамдир.
Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг вакиллари иштирокида бўлиб ўтган Ахборот-коммуникация технологиялари ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бўйича халқаро интерфаол семинар-йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенcия жамғармаси ва Россия Федерацияси Пенсия жамғармаси ўртасида фуқароларнинг иш тажрибасини тасдиқлаш учун мурожаатларни қабул қилишда расмий каналлар орқали электрон ҳужжат айланишига ўтиш бўйича келишувга эришилди.
ИСА бош котиби Марсело Кетано билан учрашув бўлиб ўтди, унда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси раҳбари пенсия тизимини қайта ташкил этишнинг асосий сабабларини кўрсатди. Учрашув якунида Ўзбекистон Республикасининг давлат пенсия таъминоти тизимини ривожлантиришга оид сценарийлар батафсил муҳокама қилинди.
Шу билан бирга, Қозоғистон Республикасининг “Фуқаролар ҳукумати“ давлат корпорацияси билан электрон маълумот алмашиш ва икки мамлакат пенсия ва нафақа олувчиларини текшириш бўйича ишларни ташкил этиш тўғрисида келишувга эришилди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги