Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

ЖССТ Европа минтақавий бюросининг олий даражадаги сессияларининг бирига Ўзбекистон раҳбарлик қилмоқда

2019-02-14 | Соғлиқни сақлаш

​Туркиянинг Истанбул шаҳрида Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Европа минтақавий бюросининг Соғлиқни сақлаш соҳасидаги фавқулодда вазиятлардан одамларни ҳимоя қилиш бўйича саъй-ҳаракатларни бирлаштириш мавзусига бағишланган олий даражадаги вазирлар йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

Унда ЖССТ Европа минтақавий бюросига аъзо 53 давлатнинг соғлиқни сақлаш вазирлари, халқаро экспертлар, жумладан, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шадманов бошчилигидаги делегация ҳам иштирок этмоқда.​

Мазкур уч кунлик йиғилишда тиббиёт соҳасида глобал даражадаги масалалар атрофлича кўриб чиқилмоқда. Жумладан, фавқулодда вазиятларда соғлиқни сақлаш самарадорлигини ошириш бўйича мажбуриятларни кучайтириш ҳамда ижросига алоҳида эътибор қаратиш юзасидан атрофлича муҳокамалар йиғилиш иштирокчиларида катта қизиқиш уйғотмоқда.

Муҳокамалар сессияларга бўлинган ҳолда давом этди. Жумладан, Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шадманов раислигида ўтган якунловчи ялпи мажлисда минтақада саломатликни асраш борасида 2023 йилгача ва ундан кейинги ривожланиш босқичлари кенг муҳокама этилди.

Дарҳақиқат, фавқулодда вазиятларда саломатлик учун барча таҳдидларга қарши етарли даражада ҳимояни таъминлаш учун миллий ва умумий ижтимоий ёндашувга асосланган сиёсий мажбурият ва юқори даражадаги молиявий ёрдам талаб қилинади. Шу боис жамият соғлиғига таҳдидларнинг олдини олиш, уларни тайёрлаш, аниқлаш ва тартибга солиш, зарур ҳолларда аъзо мамлакатларга ёрдам бериш учун миллий стратегик имкониятларни мустаҳкамлаш ва қўллаб-қувватлаш муҳим ўрин тутади.

Олий даражадаги вазирлар йиғилиши давом этмоқда.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Поделиться