Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Швеция компаниялари Ўзбекистон бозорига интилмоқда​

2019-02-14 | Иқтисодиёт

Тошкент шаҳрида 13 февраль куни Ўзбекистон – Швеция бизнес-форуми бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ва “Business Sweden” Швеция савдо ва инвестициялар кенгаши ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда икки мамлакатнинг иқтисодиёт, геология ва минерал ресурслар, ахборот технологиялари, машинасозлик, энергетика каби соҳалари бўйича масъул вазирлик ва идоралари, компания ва концернлари вакиллари иштирок этди. 
 
Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазири ўринбосари Шуҳрат Вафоев, “Business Sweden” савдо ва инвестициялар кенгашининг Евроосиё бўйича директори Андреас Гиаллоуракис Ўзбекистон билан Швеция ўртасидаги ҳамкорлик имкониятлари ошиб бораётганини таъкидлади.
 
– Иккинчи бор ўтказилаётган Ўзбекистон – Швеция бизнес-форуми савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантиришга хизмат қилади, – дейди Швеция Қироллигининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Ингрид Терсман. – Форумда иштирок этаётган Швециянинг ўнга яқин етакчи компанияси Ўзбекистонга тоғ-кон саноати, транспорт, энергетика, ахборот-коммуникация каби соҳалар бўйича ўз хизмат ва маҳсулотларини тақдим этиш истагида.
 
Бизнес-форумда Ўзбекистон билан Швеция ўртасида савдо-иқтисодий ҳамкорлик истиқболлари юзасидан фикр алмашилди. Ўзбекистоннинг геология ва минерал ресурслар, энергетика, транспорт инфратузилмалари, савдо-саноат, таълим соҳалари бўйича имкониятлари ҳақида маълумот берилди. Швециянинг “ADB Safegate”, “Scania”, “Ericsson”, Alfa Laval Potok”, “Sandvik”, “EF Education First” каби компаниялари тақдимотлар ўтказди.
 
– Компаниямиз автобуслар, тоғ-кон саноатига мўлжалланган юк автомобиллари ишлаб чиқаради, – дейди “Scania” компанияси вакили Артур Шафран. – 2012 йилдан буён Навоий кон-металлургия комбинати билан ҳамкорлик қиламиз. Ниятимиз ана шундай ҳамкорларни кўпайтириш.
 
Форум доирасида Ўзбекистон Халқ таълими вазирлиги ва Швециянинг “EF Education First” компанияси ўртасида ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Икки мамлакат ишбилармон доиралари ўртасида "G2B” ва “B2B” форматли учрашувлар бўлиб ўтди.
 

Малоҳат ҲУСАНОВА, ЎзА мухбири

Манба: ЎзА

Поделиться