Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Энергия тежаш ­– куннинг долзарб мавзуси

2019-02-13 | Жамият

Қозоғистон Республикасининг Остона шаҳрида Европа иттифо­қи­нинг (IWO e.V. Германия) Pro House лойиҳаси асосида 2019 йил 4-6 февраль кунлари “Тўғри санация қилиш, хатолардан қочиш – ҳаммаси бинони иситиш тўғрисида”ги семинар бўлиб ўтди. Семинарда Қури­лиш­ни ривожлантириш бўлими бош мутахассиси Отабек Жумаев иштирок этди.

Остона шаҳридаги “Атамакен” Миллий тадбиркорлар палатаси би­но­сида  ўтказилган семинарда профессионал бошқарувчилар ва тур­ли ва­зирлик, идора ходимлари  иштирок этдилар.

Семинарнинг биринчи кунида “Уй-жойларни бошқариш учун стан­дартлар ишлаб чиқиш – яшайдиган кўчмас мулкни бошқаришга ма­ла­кали талаблар” мавзусида “Украина кўп тармоқли экспертлар уюшмаси” президенти Ольга Максименко маъруза қилиб, Украина тажрибасига кўра яшайдиган кўчмас мулкларни бошқариш, уларнинг стандартлари ва самарадорлиги тўғрисида гапирди.

Михаил Райхард “Caparol”  академиясини собиқ ўқитувчиси “Тўғри санация қилиш, хатолардан қочиш – ҳаммаси бинони иситиш тўғри­си­да”ги маърузасида кўп қаватли биноларни термоизоляция қилиш усул­лари ва тизимлари, термоизоляция тизими учун меъёрий хужжатлари, энерготежамкор қурилиш материаллари, кўп қаватли уйларни иси­тиш­ни режалаштириш ва бинони фасад қисмини замонавий архитектура асосида шакллантириш бўйича маъруза ўқиди.

Маърузанинг сўнгида Қозоғистон ва Ўзбекистонда кўп қаватли уйларни профессионал бошқариш, ­­ уй-жой бозорини ривожлантириш, қурилиш соҳаси  бўйича  ҳалқаро доирада олиб борилаётган бошқа ишлар юзасидан савол-жавоблар бўлди. Бунда Қозоғистон ва Ўзбекистонда кўп қаватли уйларни иситиш тизимини янгилаш, яъни энергия тежамкорлик қурилиш материаллари билан бинони ўраш ва бинодан иссиқликни тез чиқиб кетишини олдини олиб, энергиядан кўпроқ ва самарали фойдаланишни ташкил этиш кўзда тутилди. Остона шаҳрида Европа Иттифоқининг “Pro House” лойиҳаси доирасида амалга оширилган ҳамда келажакда режалаштирлаётган ишлар муҳокама қилинди.

Қозоғистон Республикаси  Остона шаҳрида 1964 йил қурилган 5 та 5 қаватли ҳар бири 40 хонадондан иборат уйларнинг иситиш тизими қайта таъмирланиб, унда уйнинг деворлари иссиқликни ўтказмайдиган энергия тежамкор қурилиш материаллари билан ўралди.  Иссиқлиқ таъминлаш тизими янги ақлли иссиқлик узеллари билан таъминланиб, иссиқликдан фойдаланиш бўйича кўп қаватли уйда эненргоаудит ўт­ка­зилди ва унинг самарадорлиги аниқланди. Бу уйларнинг умумий фой­да­ланиш жойларига турли электро ускуналар (датчик) орқали “Ақлли ёритиш” элементи ҳамда газ ва совуқ сув, электр энергия ва иссиқлик энергиясига “Ақли ҳисоблагич” ўрнатилган. Шунда энерготежамкорлик кўрсаткичи 50 фоизни ташкил этган. Бу ўз навбатида, табиий ёқилғи ре­сурсларининг тежалишига ҳамда атроф-муҳитга чиқариб юборилдиган  СО2 миқдорининг камайишига олиб келиб, экотизим яхшиланишини кўр­сатган.

Буларнинг ижтимоий ҳамда иқтисодий самарадорлигини ҳисобга олсак, бугунги кунда жуда долзарб ҳисобланади. Семинар ўткази­ла­ётган кунларда Остона шаҳрида об-ҳаво кундузи -27С0, кечқурун -37С0 ни ташкил этаётган бир пайтда бунинг аҳамияти жуда катта эди.

Семинарда Ўзбекистонда ҳам эски кўп қаватли уйларда иссиқ­лик­ни тежаш бўйича амалий ишлар олиб бориш даври келгани таъкид­лан­ди. Натижада, ортиқча сарфланадиган ёқилғи энергетикаси тежалади ва фуқорорларнинг ортиқча харажатлари камайишига эри­ши­лади.

Тадбир иштирокчилари билан инновацион ривожланиш бўйича ҳамкорлик қилишга келишиб олинди.Юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар сабабли, Тошкент шаҳрида жорий йилнинг апрель ойида Ев­ропа Иттифоқининг (IWO e.V. Германия) “Pro House” лойиҳаси асо­сида ҳалқаро конференция қилиш таклифи берилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Поделиться