Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Ўзбекистон Республикаси ИИВ терма жамоаси Дубай шаҳрида ўтказилаётган “Жанговар гуруҳ” мусобақасида иштирок этмоқда
2019-02-13 | Жамият
Барчамизга маълумки, ички ишлар органлари тизимида хизмат олиб бораётган ходимларни ҳар томонлама ўз лавозимига муносиб кадр бўлиши учун керакли шарт-шароитлар яратилмоқда. Энг аввало, уларнинг касбий малакалари, интеллектуал салоҳияти оширилиши билан бирга жисмоний ҳолати талаб даражасида бўлишига ҳам алоҳида эътибор қаратилган.
Ана шундай соғлом ва ҳамиша жанговар ҳолатга шай ходимлардан таркиб топган Ўзбекистон Республикаси ИИВ терма жамоаси шу кунларда Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида полиция махсус бўлинмалари ўртасида ўтказилаётган “Жанговар гуруҳ” мусобақасида муносиб иштирок этмоқда.
Мазкур мусобақа, халқаро миқёсдаги нуфузли чемпионатлардан бири ҳисобланиб, унинг навбатдаги мавсумида 48 давлатдан, яъни Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги, Осиё, Араб, Америка ва Европа давлатларидан жами 64 та махсус бўлинма жамоалари қатнашмоқда.
Ўз ўрнида, ҳамкасбларимиз юксак натижаларни қўлга киритишларига умид билдириб, уларга ушбу мусобақада улкан зафарлар ёр бўлишини тилаб қоламиз.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги