Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Истеъмолчи: Эҳтиёж ва хавфсизлик

2019-02-13 | Жамият

“Ўзтрансгаз” акциядорлик жамиятининг Сирдарё вилояти газ таъминоти ҳудудий филиали ходимлари томонидан энергия тежамкор газ жиҳозлари ва бошқа ускуналарни ўрнатиш, уларнинг техник ҳолатини хатловдан ўтказиш борасида амалга оширилаётган ишлар ўзининг ижобий самарасини бермоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 23 августдаги “Замонавий энергия самарадор ва энергия тежайдиган технологияларни янада жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳамда 2017 йил 8 ноябрдаги “Энергия ресурсларидан оқилона фойдаланишни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорлари бу борада муҳим аҳамият касб этаётир.

Бугунги кунда вилоят ҳудудидаги жами истеъмолчилар сони 186 минг 852 та бўлиб, улардан табиий газ билан таъминланганлари 106 минг 698 тани ташкил этади. Уларнинг 104 минг 526 нафари маиший, яъни истеъмолчи фуқаролар, 2 минг 471 таси улгуржи истеъмолчилардир. Айни кунгача ҳудудда буларнинг барчаси тўлиқ техник хатловдан ўтказилди.

– Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 январдаги “Электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида муайян ишлар амалга оширилмоқда, – дейди “Ўзтрансгаз” акциядорлик жамиятининг вилоят газ таъминоти ҳудудий филиали бўлим бошлиғи Фарҳод Холбеков. – Табиий газдан фойдаланиш қоидаларида белгиланган тартиб ва талаблар ижросининг бажарилишини ўрганиш, шунингдек, истеъмолчиларда ўрнатилган ностандарт газ жиҳозларини энерго тежамкорларига алмаштириш юзасидан вилоятнинг шаҳар ва туманларида кенг миқёсда тушунтириш ишлари олиб борилди. Филиалнинг масъул ходимларидан тузилган ишчи гуруҳ ва жойлардаги мутахассислар томонидан истеъмолчилар ўртасида тушунтириш ишлари тўғри ташкиллаштирилганлиги ўрганилди. Бундан ташқари, қўшимча равишда семинар-йиғилишлар ўтказилиб, масъул ходимларга аниқ топшириқ ва кўрсатмалар юклатилди.

Олиб борилган саъй-ҳаракатлар натижасида ностандарт газ жиҳозлари давлат стандарти талабларига жавоб берадиган энергия тежамкор газ жиҳозларига алмаштирилаётир. Жумладан, филиалнинг масъул ходимлари томонидан Сирдарё тумани “Зиёкор” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида ўтказилган профилактика тадбирларида 280 дона замонавий газ жиҳози ўрнатилди.

2017 йилнинг декабрь ойида сарфланган табиий газ ҳажми бутун маҳалла бўйича 949 минг 980 метр кубдан зиёдни ташкил этган бўлса, тежамкор бўлган газ ёндиргичлар ўрнатилгач, 2018 йилнинг декабрь ойига келиб сарфланган табиий газ ҳажми 480 минг 996 метр кубни ташкил этди. Бу 50 фоизга яқин табиий газ сарфи камайганлигини кўрсатади.

Президентимиз 2018 йил апрель ойида вилоятга қилган ташрифи чоғида аҳолига етказиб берилаётган суюлтирилган газ баллонларни синовдан ўтказиш марказини ташкил этиш юзасидан соҳа мутасаддиларга аниқ вазифалар юклаган эди. Шу топшириққа асосан Мирзаобод тумани Мирзо Улуғбек маҳалласида маиший газ баллонларини синовдан ўтказиш маркази ташкил этилди. Натижада аҳоли хонадонларидаги маиший газ баллонларнинг яроқлилик ҳолатлари аниқланиб, турли хил кўнгилсиз ҳолатларнинг олди олинмоқда. 4 та янги иш ўрни яратилган ушбу лойиҳа амалга ошгач, истеъмолчиларга суюлтирилган газни хавфсиз етказиб беришга эришилди.

 

Абдужалол Қаюмов, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться