Тошкентда илк бор Марказий Осиё қиличбозлик конфедерацияси очиқ чемпионати ўтказилади
Жорий йилнинг 15-17 февраль кунлари пойтахтимизда Марказий Осиё қиличбозлик конфедерациясининг ўсмирлар ва кадетлар ўртасида I очиқ чемпионати ўтказилади.
Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, Миллий ахборот агентлиги, Миллий телерадиокомпанияси, мамлакатимиз қиличбозлик федерацияси ва бир қатор ташкилотлар ҳамкорлигида ўтказиладиган мусобақада қиличбозларимиздан ташқари, Афғонистон, Тожикистон, Туркманистон, Қирғизистон ва Қозоғистондан келган 150 нафар спортчи ғолиблик учун куч синашади.
Эртага, 13 февраль куни Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси томонидан Гимнастика бўйича республика ихтисослаштирилган Олимпия захиралари болалар-ўсмирлар спорт мактабида матбуот анжумани ўтказилади.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА
Манба: ЎзА