Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Мисрнинг фармацевтика компанияси вакиллари Наманганда

2019-02-12 | Соғлиқни сақлаш

Наманган вилояти ҳокими Хайрулло Бозаров Миср Араб Республикасининг “PHARCO Corporation”​ фармацевтика компанияси вице-президенти Муҳаммад Раслан ҳамда компания таҳлил бўлими раҳбари Ваел Фавзини қабул қилди.

Ўзбекистон ва Мисрнинг муштарак жиҳатлари, икки юртни, икки элни боғлаб турган тарихий ришталар анчагина. Қоҳира шаҳрида “Hadiqa al-O‘zbakiya”, “Hay al-O‘zbakiya”​ номли мавзелар борки, бу фактнинг ўзи ҳам дўстликнинг абадий нишонасидир. Буюк ватандошимиз Аҳмад ибн Муҳаммад ал-Фарғоний (800-861) пойдевор қўйган дўстлик бугун ҳам янги босқичда давом этмоқда. Ўзбекистон мустақиллигини араб давлатлари орасида биринчи бўлиб айни Миср тан олганди.

2018 йил сентябрда Тошкентда ўтказилган Ўзбекистон-Миср бизнес-форумида “PHARCO Corporation”​ компанияси билан “Косонсой-Фарм” эркин иқтисодий зонаси ҳудудида фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи қўшма корхона ташкил этиш бўйича инвестицион ҳамкорлик меморандуми имзоланган.

“PHARCO Corporation”​ 500 дан ортиқ фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи йирик компания ҳисобланади ва у ўз маҳсулотларини бугунги кунда дунёнинг 47 мамлакатига экспорт қилмоқда.

Самимий суҳбат давомида фармацевтика соҳасида амалга ошириладиган лойиҳалар ва уларнинг самаралари, ушбу йўналишдаги ҳамкорлик истиқболлари ҳақида сўз юритилди. Шунингдек, томонларни қизиқтирган бошқа масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди. Тез фурсатларда Мисрда ҳам Наманганда ҳам тадбиркорлар ўртасида учрашувлар ўтказилиб, ўзаро манфаатли иқтисодий лойиҳалар бўйича ишга киришилади ва бу ҳеч шубҳасиз икки тараф учун ҳам фойдали бўлади.

Учрашувда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси масъул ходими Бекзод Юсупов, мамлакатимизнинг Миср Араб Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Ойбек Усманов иштирок этди.

Меҳмонлар ташриф доирасида “Косонсой-Фарм” эркин иқтисодий зонаси дирекцияси, “Sprint farmatsevtikal​” МЧЖ фаолияти билан яқиндан танишдилар.

Манба: Наманган вилояти ҳокимлиги

Поделиться