Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Словакия Элчиси билан учрашув
2019-02-12 | Сиёсат
2019 йилнинг 12 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Неъматов Словакия Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Ян Бори билан учрашди.
Суҳбат чоғида турли соҳалардаги Ўзбекистон-Словакия мулоқотининг ҳозирги ҳолати муҳокама қилинди ва 2019-йили муносабатларни ривожлантириш истиқболларига асосий урғу берилди.
Турли даражалардаги алоқалар ва ўзаро ҳамкорлик институтларини фаоллаштиришдан томонлар манфаатдорлиги тасдиқланди, хусусан, ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги сиёсий маслаҳатлашувларнинг тўртинчи раунди, Иқтисодий ҳамкорлик бўйича идоралараро комиссиянинг биринчи мажлисини ўтказиш жадвали юзасидан фикр алмашилди.
Таъкидланганидек, 2018 йил 27-28 февраль кунлари Будапешт шаҳрида бўлиб ўтган “Вишеград гуруҳи + Марказий Осиё” шаклидаги биринчи минтақалараро вазирлар учрашуви ўзаро манфаатли алоқаларни мустаҳкамлаш учун янги истиқболларни очди. Ўзбекистон томони ушбу шаклдаги иккинчи учрашувни Тошкент шаҳрида келишилган муддатларда ташкил этишга тайёр эканини маълум қилди.
Суҳбат чоғида икки томон кун тартибидаги бошқа масалалар ҳам муҳокама қилинди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги