Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Вазир Huawei​ компаниясининг Ўзбекистондаги бош директорини қабул қилди

2019-02-12 | Технологиялар

11 февраль куни Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Ш. Садиков Ҳуаwэи компаниясининг Ўзбекистондаги янги тайинланган бош директори Лю Цзясинни қабул қилди.

Вазир Ш. Садиков хитойлик меҳмонни қутлар экан, Huawei​ компаниясининг Ўзбекистондаги кўп йиллик фаолияти ҳамда республикамизда телекоммуникация технологияларининг ривожланишида компаниянинг сезиларли ҳисса қўшишини эътироф этди.

Ўз навбатида, Ҳуаwэи компаниясининг Ўзбекистондаги бош директори Лю Цзясин​ь юқори технологиялар соҳасидаги устувор инвестициявий лойиҳаларни амалга оширишда компаниянинг Ўзбекистон томони билан муносабатларни мустаҳкамлаш ва ривожлантиришга тайёр эканини билдирди.

Суҳбат давомида Хитой инвестицияларини жалб қилган ҳолда, Ўзбекистонда АКТни ривожлантириш доирасида яқин истиқболда вазирлик ўз олдига қўйган устувор аҳамиятга молик масалалар кўриб чиқилди. Жумладан, “Хавфсиз шаҳар” инвестициявий лойиҳасини амалга ошириш доирасида ҳамкорлик муносабатларини ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Томонлар мазкур йўналишда ўзаро манфаатли ҳамкорлик қилиш ва икки томонлама ҳамкорлик юзасидан келгусида амалга ошириладиган ишларни муҳокама этишга тайёр эканликларини билдирдилар.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Поделиться