Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Осиё тараққиёт банки (ОТБ) делегацияси билан учрашув

2019-02-11 | Иқтисодиёт

Молия вазирлигида Осиё тараққиёт банкининг Марказий ва Ғарбий Осиёдаги Бош директори Вернер Липак бошчилигидаги вакиллари билан учрашув ўтди. Учрашув Давлат-хусусий шерикчилиги (ДХШ), энергетика, транспорт, қишлоқ хўжалиги ва давлат харидлари тизимини такомиллаштириш ва давлат харидларини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар каби соҳаларда ҳамкорликни ва техник ёрдамни янада мустаҳкамлашга бағишланди.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – Молия вазири Жамшид Қўчқоров ва вазирликнинг масъул ходимлар 2019-2023 йилларга мўлжалланган ҳамкорликнинг устувор йўналишлари ва стратегиясини муҳокама қилдилар.

Вернер Липак Давлат-хусусий шерикчилигини ривожлантиришнинг муҳимлигини таъкидлаб, инвестиция лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш учун қўшимча фойдали тадбирларни жорий этишни ҳамда Молия вазирлиги ҳузуридаги янги ташкил этилган Давлат-хусусий шерикчилигининг ривожлантириш агентлигини ривожлантиришни қўллаб-қувватлади.

Маълумот учун: Яқинда ОТБ 2018-2020 йилларга мўлжалланган Мамлакат бизнес режаси операциясига (МБРО) янги кредит мажбуриятларини тақдим этиш учун Ўзбекистонга ажратилган кредит маблағларини оширди. МБРО Ўзбекистоннинг миллий ривожланиш стратегиясини тўлиқ қўллаб-қувватлайди ва мамлакатнинг янгиланган ривожланишининг устувор йўналишларини акс эттиради. 2018 йилда Ўзбекистон 2,9 миллиард долларлик лойиҳалар портфели билан илда минтақадаги ОТБ томонидан ажратилган энг катта кредитга эга мамлакат бўлди.

Жаноб Липак, шунингдек сув таъминоти тизимини яхшилашга ёрдам беришдан манфаатдор эканини билдирди. Молия вазирлиги вакиллари бу соҳада томчилатиб суғоришни жорий этиш муҳимлигини таъкидлашди.

Музокаралар давомида банк томонидан келгусида Молия вазирлигига ДХШни ривожлантириш соҳаси ва давлат харидлари тизимини ривожлантиришда маслаҳат ёрдамини бериш учун халқаро экспертлар ажратилишини таъкидланди.

Музокаралар якунида томонлар бошқа истиқболли лойиҳаларни, шунингдек, ОТБнинг техник ёрдамини мамлакатдаги ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш учун қандай қўллаш мумкинлигини муҳокама қилишди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги

Поделиться