Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Экология масалалари муҳокама қилинди

2019-02-08 | Экология

Миллий матбуот марказида Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси ҳузуридаги Ижтимоий-иқтисодий, экология масалалари кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтди.

Уюшма вакиллари, оммавий ахборот воситалари ходимлари, олий ўқув юртлари ўқитувчилари ва талабалар иштирок этган тадбирда экология масалаларини ОАВда ёритиш ҳақида фикр алмашилди.
 
– Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси ҳузурида тўққизта ижодий кенгаш бор, шулар орасида энг йирикларидан бири Ижтимоий-иқтисодий, экология масалалари кенгашидир, – дейди мазкур кенгаш раиси, “Ҳуррият” газетаси бош муҳаррири Қулман Очилов. –Кенгашимизга мамлакатимизда фаолият юритаётган энг йирик оммавий ахборот воситаларининг вакиллари бирлашган. Бугунги йиғилишимизни экология масалларига бағишладик. Боиси, ҳозир экология масалалари нафақат Ўзбекистон, Марказий Осиё, балки дунё миқёсидаги энг йирик муаммолардан бири бўлиб қолмоқда. Бу масалага ҳукуматимиз жуда катта эътибор қаратмоқда ва уни ОАВ орқали халқимиз кузатиб турибди.
 
Тадбир сўнггида журналистлар, талабаларнинг кенгаш фаолиятига оид саволларига жавоб берилди.
 

Инобат Аҳатова, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться