Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Ўзбекистон миллий метрология институти халқаро ҳамкорликка эътибор қаратмоқда
2019-02-07 | Жамият
Миллий метрология институти қошидаги ўлчаш функциясига эга тиббиёт жиҳозларини метрология текширувидан ўтказишга ихтисослашган лаборатория ходимлари Ш.Исматуллаев, А.Бабожанов, Т.Шердилов ҳамда Р.Асановлар Қозоғистон Республикасининг Олма-ота шаҳрида Fluke Biomedical ҳамда Ohmic Instruments компанияларининг Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги мамлакатлари билан ҳамкорлик қилувчи бўлимида семинар-тренингда иштирок этиб қайтдилар.
Институт ходимлари семинар давомида тиббий масканларда кенг қамровда фойдаланиладиган юрак биопотенциалларини ўлчовчи тиббий техникаларини ProSim 8 номли бемор имитатори қурилмаси ҳамда ультратовушли терапия ўлчаш воситаларини тўлиқ қамраб олиш учун UMP-DT ваттметри ёрдамида метрология текширувини тўғри ташкил қилиш борасида тажриба алмашдилар.
Манба: Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги