Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Кореялик мутахассислар ИИВ Эксперт-криминалистика бош марказидаги янги йўналиш тайёргарлигига юқори баҳо бердилар

2019-02-07 | Технологиялар

Со До Чжонг бошчилигидаги Корея Республикаси Бош прокуратураси рақамли тадқиқотлар Миллий маркази вакилларидан иборат Корея делегацияси ўтган йилнинг ноябрь-декабрь ойларида Ўзбекистон Республикаси ИИВ Эксперт-криминалистика бош марказида расмий ташриф билан бўлдилар.

Со До Чжонг бошчилигидаги Корея Республикаси Бош прокуратураси рақамли тадқиқотлар Миллий маркази вакилларидан иборат Корея делегацияси ўтган йилнинг ноябрь-декабрь ойларида Ўзбекистон Республикаси ИИВ Эксперт-криминалистика бош марказида расмий ташриф билан бўлдилар.

Ташрифдан кўзланган мақсад, ИИВ Эксперт-криминалистика бош маркази базасида Кореялик мутахассислар томонидан Бош марказнинг Ахборот-коммуникация технологияларини татбиқ қилиш ва ривожлантириш бўлинмаси ходимларини рақамли экспертиза, хусусан мобиль қурилмалардаги маълумотларни тиклаш ва таҳлилини амалга ошириш жараёнларини батафсил ўргатишдир.

Дастурига мувофиқ, ИИВ Эксперт-криминалистика бош маркази бошлиғи Наил Галипшин бошчилигида Корея делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув жараёнида рақамли экспертизаларни ривожлантириш истиқболлари, жумладан, Корея Республикаси Бош прокуратураси мутахассислари томонидан ашёвий далилларнинг рақамли турлари билан тергов ва суд процессида ишлашнинг қонунчилик томони, шунингдек, ушбу турдаги далиллар бўйича ўтказилган тадқиқотлар юзасидан эксперт хулосаларини ўтказиш ҳамда улардан келгусида суд процессида фойдаланиш масалалари муҳокама этилди.

Корея Республикаси Бош прокуратураси рақамли тадқиқотлар Миллий маркази мобиль экспертизалар ва таҳлил масалаларини ўқитиш бўйича мутахассислари Пак Ён Чже ва Сонг Чжи Ан ИИВ Эксперт-криминалистика бош марказининг ушбу йўналишдаги мутахассисларини ўқитишди. Ўқув машғулотларида ИИВ Академияси ва Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасидан вакиллар қатнашишди.

Ўқиш жараёни махсус дастурлардан фойдаланган ҳолда мобиль қурилмалардан маълумотларни тиклаш ва таҳлил қилиш, мобиль қурилмалар соҳасидаги рақамли тадқиқотлар билан боғлиқ тематика материалларини ўзлаштиришни қамраб олди.

Ўқишнинг якуний босқичида ИИВ Эксперт-криминалистика бош маркази Ахборот-коммуникация технологияларини татбиқ қилиш ва ривожлантириш бўлинмаси ходимларидан ўзлаштирилган материалларидан келиб чиққан ҳолда www.accessdatatest.com расмий веб-сайтида онлайн-тест имтиҳони ўтказилди. Тест имтиҳонларини топшириш натижаларига кўра, ходимларимиз қониқарли баҳоланиб, рақамли тадқиқотларни мустақил ўтказиш ҳуқуқини берувчи «Access Data Certified Examiner v6» халқаро намунадаги сертификатга эга бўлдилар.

Со До Чжонг ИИВ Эксперт-криминалистика бош маркази таркибидаги янги йўналиш тайёргарлигига юқори баҳо берди. Ички ишлар органлари эксперт-криминалистика бўлинмалари ходимларининг тайёргарлик даражаси таҳлил қилиниб, рақамли тадқиқотларни амалга ошириш мақоми юқори даражадалиги тўғрисида ижобий фикрлар билдирилди.

Шунингдек, рақамли криминалистика ёрдамида жиноятчиликка қарши курашиш амалиёти тенденцияси ва хусусиятидан келиб чиқиб, келгусида аниқ ўқитиш дастури ва моддий-техника базасини яратиш таклифи берилди.

Умуман олганда ташриф ўзаро ишонч ва ишчан руҳда ўтди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

Поделиться