Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Давлат молиявий назорати бош бошқармаси ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан 2018 йилда ўтказилган назорат тадбирлари натижалари тўғрисида маълумот
2019-02-06 | Иқтисодиёт
Молия вазирлиги Ҳайъатининг 2018 йил якунларига бағишланган кенгайтирилган йиғилишида Давлат молиявий назорати бош бошқармаси ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан амалга оширилган назорат тадбирлари муҳокама қилиниб, Бош бошқарманинг 2019 йилдаги вазифалари белгилаб олинди.
2018 йилда Давлат молиявий назорати бош бошқармаси ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан Иш режаси, Ҳукумат ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг топшириқлари асосида 7 047 та назорат тадбирлари ўтказилди. Шуни таъкидлаш жоизки, 2018 йилда ўтказилган назорат тадбирлари сони ўтган йилга нисбатан 2 мартага камайди. (2017 йилда – 14 296 тани ташкил этган).
Ўтказилган назорат тадбирлари натижасида 539,3 млрд.сўм миқдорида бюджет интизомини бузилиш ҳолатлари ва бошқа ноқонуний харажатлар аниқланди ва 2017 йилда ўтказилган назорат тадбирларида аниқланган (534,1 млрд.сўм) миқдорга тенг бўлди.
И. Назорат тадбирларининг асосий қисми, 5 575 таси (79,1%) бюджет интизомига риоя этилиши ва маблағларнинг мақсадли фойдаланилиши юзасидан ўтказилган бўлиб, назорат тадбирларида 68,1 млрд.сўм бюджет интизомини бузиш, пул ва товар моддий бойликлар камомади, мақсадсиз ва асоссиз маблағлар сарфланиши аниқланиб, 51,1 млрд.сўми (75%) бюджетга тикланиши таъминланди.
Маълумот учун:
2017 йилда ўтказилган 11 510 та назорат тадбирларида бюджет қонунчилигини бузиш ҳолатлари 91,1 млрд.сўмни ташкил этиб, шундан 72,2 млрд.сўми (79%) бюджетга тикланган.
Бюджет қонунчилигини бузиш ҳолатлари Давлат бюджети харажатларнинг 2017 йилда 0,18 фоизига тенг бўлса, бу кўрсаткич 2018 йилда 0,09 фоизни ташкил этиб 2 мартага камайган.
Вазирлик ва идоралар кесимида энг кўп миқдорда аниқланган қонун бузилиш ҳолатлари:
Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида қонун бузилиш ҳолатлари миқдори 17,1 млрд.сўмни ташкил этиб, шундан 13,1 млрд сўми (77%) бюджетга тикланди;
Халқ таълими вазирлиги тизимида қонун бузилиш ҳолатлари миқдори 10,9 млрд.сўмни ташкил этиб, шундан 9,0 млрд сўми (83%) бюджетга тикланди;
Олий ва ўрта махсус таълими вазирлиги тизимида қонун бузилиш ҳолатлари миқдори 6,6 млрд.сўмни ташкил этиб, шундан 4,5 млрд.сўми (68%) бюджетга тикланди;
Мактабгача таълими вазирлиги тизимида қонун бузилиш ҳолатлари 5,4 млрд.сўмни ташкил этиб, шундан 4,4 млрд.сўми (81%) бюджетга тикланди.
Маҳаллий бюджетлардан маблағ билан таъминланадиган муассасаларда кўп миқдорда аниқланган қонун бузилиш ҳолатлари:
Фарғона вилоятида – бюджет ташкилотларидаги қонун бузилиш ҳолатлари 6,2 млрд.сўмни ташкил этиб, шундан 3,9 млрд.сўми (62%) бюджетга тикланди;
Андижон вилоятида – бюджет ташкилотларидаги қонун бузилиш ҳолатлари 5,6 млрд.сўмниташкил этиб, шундан 5,0 млрд.сўми (89%) бюджетга тикланди;
Сурхондарё вилоятида – бюджет ташкилотларидаги қонун-бузилиш ҳолатлари 4,3 млрд.сўмни ташкил этиб, шундан 3,7 млрд.сўми (83%) бюджетга тикланди;
Самарқанд вилоятида – бюджет ташкилотларидаги қонун бузилиш ҳолатлари 3,4 млрд.сўмни ташкил этиб, шундан 3,1 млрд.сўми (90%) бюджетга тикланди.
2018 йилда маҳаллий бюджетларнинг тузилиши ва ижроси юзасидан Қорақалпоғистон Республикасида, Андижон, Бухоро ва Навоий вилоятларида кенг қамровли назорат тадбирлари ўтказилди.
Давлат молиявий назорати бош бошқармаси ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан бюджет маблағларининг мақсадли сарфланиши юзасидан назорат тадбирларида замонавий ахборот коммуникация технологиялари ва маълумотлар базаси воситасида камерал назоратдан кенг фойдаланилди.
Давлат молиявий назорати бош бошқармаси ва ҳудудий бошқармалари томонидан “Давлат молиясини бошқариш ахборот дастури” ва бюджет ташкилотлари бевосита ишлайдиган “УзАСБО дастури” маълумотларидан фойдаланган ҳолда 1691 та муассасаларнинг харажатлар сметаси ва штат жадвалларини тузилиши юзасидан камерал назорати ўтказилди.
Камерал назорат ўтказилган муассасалардан 1409 тасида меъёрий ҳужжатларга амал қилмаган ҳолда 26,8 млрд.сўмлик хато ва камчиликларга йўл қўйилганлиги аниқланиб, ушбу муассасаларга киритилган тақдимнома ва кўрсатмалар натижасида 15,7 млрд.сўм маблағларнинг асоссиз сарфланишини олди олинди.
Бюджет интизомини бузилишига йўл қўйган бюджет ташкилотларининг 201 нафар мансабдор шахслари қонунчиликда ўрнатилган тартибда маъмурий жавобгарликка тортилди.
Бюджет ташкилотларининг 2018 йил учун харажатлар сметаси ва штатлар жадвалларини тузилиши ва уларни меъёрий ҳужжатларга мувофиқлиги юзасидан ўтказилган назорат тадбирлари натижасида 17,6 млрд.сўм бюджет маблағларининг ноқонуний ва асоссиз сарфланишини олди олинди.
Шунингдек, назорат тадбирлари якунлари бўйича назорат объектининг эътирозларини холисона кўриб чиқиш ва баҳо бериш учун Давлат молиявий назорати бош бошқармаси ва унинг ҳудудий бошқармаларида Назорат комиссиялари ташкил этилди.
Ушбу Назорат комиссияларининг 149 та мажлисларида 1068 та бюджетмуассасаларда ўтказилган текширишлар бўйича назорат объектнинг эътирозлари кўриб чиқилиб, уларга холисона тушунтиришлар берилди.
ИИ. Давлат молиявий назорати бош бошқармаси томонидан давлат мақсадли жамғармалари ва Молия вазирлиги ҳузуридаги жамғармалари маблағларини мақсадли сарфланиши юзасидан ўтказилган 1472 та назорат тадбирларида 357,8 млрд.сўммиқдорида молиявий қонун бузилиш ҳолатлари ва асоссиз харажатлар аниқланган бўлиб, шундан 236,7 млрд.сўмни тикланиши таъминланди.
Шунингдек, Ҳукумат ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг қарорлари ва топшириқларига асосан 205 та хўжалик юритувчи субъектларда молиявий хўжалик фаолияти юзасидан назорат тадбирлари ўтказилган бўлиб, аниқланган 113,4 млрд.сўммиқдоридаги молиявий қонун бузилиш ҳолатлари бўйича назорат тадбирлари ҳужжатлари қонуний чора кўриш учун ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига юборилди.
Бундан ташқари, “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” давлат дастурлари маблағларини мақсадли сарфлан0иши, “Жамоат ишлари” жамғармаси ва “Ёшлар-келажагимиз” жамғармаси маблағларини мақсадли сарфланиши юзасидан назорат тадбирлари ўтказилиб, Вазирлар Маҳкамасига ахборотлар киритилди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги