Ўзбекистоннинг хорижий давлатлардаги дипломатик миссиялари раҳбарлари Наманган вилоятига келди.
Вилоят ҳокимлигида мамлакатимизнинг Россия, Франция, Буюк Британия, Италия, Австрия, Бельгия, Туркия, Бирлашган Араб Амирликлари, Кувайт, Ўмон, Миср, Эрон, Ҳиндистон, Покистон, Сингапур, Озарбайжон давлатларидаги Фавқулодда ва мухтор элчилари ва уларнинг савдо-иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчилари, вилоят, шаҳар ва туман ҳокимлари, уларнинг ўринбосарлари, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари иштирокида йиғилиш бўлди.
Дипломатик миссиялар вакиллари вилоятнинг барча шаҳар ва туманларида бўлиб, уларнинг инвестициявий имкониятларини ўрганади, тадбиркор ва ишбилармонлар билан учрашувлар ўтказади. Шу асосда вилоятга келгусида инвесторларни жалб этиш бўйича аниқ инвестиция таклифлари ишлаб чиқилади.
Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Абдуҳакимов, вилоят ҳокими Ҳ.Бозоров иштирок этди.
Акромжон САТТОРОВ, ЎзА мухбири
Манба: ЎзА