Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистоннинг Екатеринбург шаҳридаги Бош Консулхонаси маълумоти

2019-02-06 | Жамият

2018 йилнинг 13 ноябрь куни расман ўз фаолиятини бошлаган Ўзбекистон Республикасининг Екатеринбург шаҳридаги (Россия) Бош консулхонаси томонидан сўнгги икки ярим ой давомида 200 дан ортиқ Ўзбекистон фуқароларига ватанга қайтиш учун ҳужжатлар тайёрлашда ёрдам кўрсатилди.

Уч маротаба Челябинск вилоятида бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларининг сайёр қабули амалга оширилди ва уларнинг муаммоларини ҳал қилишда кўмак кўрсатилди. Тўғридан-тўғри ва интернетдаги ижтимоий тармоқлар орқали 1000 дан ортиқ фуқароларга консуллик ва ҳуқуқий масалалар бўйича маслаҳат берилди.

Чет эл фуқароларини вақтинчалик сақлаш марказлари раҳбарлари билан яқин алоқалар ўрнатилган бўлиб, ҳамюртларимизга тезда ҳужжатларни тайёрлаш ва уларни Ўзбекистонга қайтишларида ёрдам кўрсатилди.

Ушбу давр мобайнида турли даражалардаги Ўзбекистон делегацияларининг Свердловск ва Челябинск вилоятларига ташрифлари, шунингдек, Урал федерал округидан делегацияларнинг мамлакатимизга ташрифлари ўтказилди.

Уларнинг натижаларига кўра, қуйидаги келишувларга эришилди:

- Наманган вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси ва Онкологик марказ ўртасида тиббиёт ходимларининг ушбу Марказда амалиёт ўташи, шунингдек, Ўзбекистон ва Россияда икки давлат онкологик докторларининг жарроҳлик операцияларида иштирок этиши тўғрисида келишув;

- Наманган давлат университети ва Урал давлат тиббиёт университети ўртасида НДУ базасида қўшма тиббиёт факультетини очиш тўғрисида келишув. Унга мувофиқ, ўзбекистонлик талабалар дастлабки икки йил давомида Наманганда, қолган 4 йилда эса Екатеринбургда таҳсил оладилар, таълим якунида иккита диплом берилади;

- Наманган вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси ва Челябинск вилоятининг Юрак-қон томир федерал жарроҳлик маркази ўртасида наманганлик шифокорларининг Челябинскда амалиёт ўташлари тўғрисида келишув.

Ҳозирги вақтда ташкилий давр ниҳоясига етди ва Урал федерал округи (Свердловск, Челябинск, Тюменm, Курган вилоятлари, Ямало-Ненецк​ ва Ханты-Мансийск​ автоном округлари) ҳудудидаги Ўзбекистон фуқаролари консуллик-ҳуқуқий кўмак олишлари учун Бош консулхонага қуйидаги вақтларда мурожаат қилишлари мумкин:

Фуқароларни қабул қилиш кунлари: душанба, сешанба, пайшанба, жума.

Иш соатлари: соат 10:00 дан 17:00 гача.

Тушлик танаффуси: 13:00 дан 14:00 гача.

Ёзма сўровларни қуйидаги электрон манзилга юбориш мумкин: ru.uzconsulate.yekt@mfa.uz.

Телефонлар: +7 343 272 31 66, +7 343 272 31 33.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться