Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Бўлажак RECCA VIII вазирлар учрашувига бағишланган мувофиқлаштирувчи йиғилиш тўғрисида

2019-02-06 | Сиёсат

Ўзбекистоннинг Афғонистондаги Элчихонаси берган маълумотларга кўра 2019 йилнинг 3 февраль куни Қобул шаҳрида 20 дан ортиқ давлатларнинг дипломатик ваколатхоналари раҳбарлари ҳамда қатор халқаро ташкилотларнинг вакиллари иштирокида Афғонистон юзасидан иқтисодий ҳамкорлик қилиш бўйича Минтақавий конференциянинг (RECCA) биринчи мувофиқлаштирувчи йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда Афғонистон Ислом Республикаси Ташқи ишлар вазири Салоҳуддин Раббоний нутқ сўзлаб, Ўзбекистоннинг Афғонистон йўналишидаги ташаббусларига юқори баҳо берди, уларнинг RECCA доирасидаги ҳамкорликнинг асосий йўналишларига тўлиқ мос келишини ва мамлакат иқтисодиётини ривожлантириш учун муҳим аҳамиятга эга эканлигини таъкидлади. Афғонистон ТИВ раҳбари Ўзбекистон Ҳукумати таклифига биноан RECCA VIII​ вазирлар конференцияси 2019 йилнинг иккинчи ярмида Тошкент шаҳрида ўтказилишини эълон қилди.

2019 йил 12 январь куни Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган "Ҳиндистон – Марказий Осиё" мулоқотининг Афғонистон иштирокидаги биринчи вазирлар йиғилиши ҳақида сўзлай туриб, Вазир "Афғонистон ҳамма нарсадан ҳам кўпроқ барқарорликка муҳтож. Самарқанддаги учрашув эса мамлакатимизда тинчлик ва барқарорликни ўрнатиш билан боғлиқ муаммоларни муҳокама қилиш учун муҳим платформа вазифасини ўтади", – дея қайд этди.

Ўзининг йиғилишдаги чиқишида Ўзбекистон Элчиси Ёдгорхожа Шадманов Афғонистоннинг иқтисодий тикланишига, унинг умумминтақавий жараёнларга қўшилишига ҳар томонлама кўмаклашиш борасидаги мамлакатимизнинг саъй-ҳаракатлари ҳақида ҳамда Афғонистон томони билан биргаликда "Мозори-Шариф – Ҳирот" темир йўл линиясини, “Сурхон – Пули-Хумри” электр узатиш линиясини барпо этиш каби йирик инфраструктура лойиҳаларини амалга ошириш тўғрисида сўзлаб берди.

Йиғилиш доирасида Афғонистон пойтахтида жойлашган RECCA тадқиқот ва таҳлил марказининг расмий очилиш маросими ҳам бўлиб ўтди.

Мувофиқлаштирувчи йиғилиш қатнашчилари Тошкент шаҳрида бўладиган конференциянинг юқори даражада ўтишига умид билдиришди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться