Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Вилоят иқтисодий судларида ҳар жума куни “ТАДБИРКОР КУНИ” этиб белгиланди

2019-02-05 | Жамият

Давлатимиз раҳбарининг “Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак” деган эзгу ғояси асосида Ўзбекистон Республикаси Олий суди Раёсатининг 2019 йил 19 январдаги “Республика судларининг 2018 йилда одил судловни амалга ошириш борасидаги фаолияти якунлари ҳамда келгусидаги вазифалари тўғрисида”ги қарори тасдиқланган эди.

Унда тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқий онгини юксалтириш, уларни қийнаётган муаммоларни аниқлаш ва бартараф қилиш мақсадида иқтисодий судлар раҳбарларининг бошқа давлат органлари ва муассасалари билан ҳамкорликда сайёр қабулларни ва учрашувларни ташкил этиш белгиланган.

Мазкур қарор ижроси юзасидан куни кеча Бухоро вилоят иқтисодий судининг ташаббуси билан Бухоро туманидаги “Гала Осиё қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежи”да сайёр қабул, тадбиркорлар билан учрашув, жиноят ва фуқаролик ишлари бўйича вилоят судлари ва қатор мавзулардаги брифинг ташкил этилди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг ўринбосари Б.Исаков, Бухоро вилоят иқтисодий судининг раиси М.Саидов ҳамда туман мутасадди органлари вакиллари ҳамда 200 га яқин тадбиркорлар иштирок этишди.

Учрашувда Республика Олий суди раисининг ўринбосари Бахтиёр Исаков сўзга чиқиб, бугунги кунда судлар олдида турган асосий вазифа халқни ичига кириб бориб, фуқаролар ва тадбиркорларнинг дардини эшитиш ва ечишда амалий ёрдам кўрсатишдан иборат эканлигини алоҳида таъкидлади.

Сайёр учрашувда тадбиркорлар фаолиятидаги мавжуд қийинчиликлар ва муаммоларни бартараф этиш борасида вилоят ва туманларнинг масъул мутасадди идоралари билан биргаликда тегишли тушунтиришлар берилиб, амалий ёрдам кўрсатилди. Шунингдек, судларга мурожаат қилиш тартиби ҳамда тадбиркорларга қонун ҳужжатларида белгиланган имтиёз ва преференцияларни тарғиб қилувчи буклетлар тарқатилди.

Тадбир якунида Бухоро вилоят ҳамда туманлараро иқтисодий судларида ҳафтанинг ҳар жума куни “ТАДБИРКОР КУНИ” этиб белгиланди.

Манба: Бухоро вилояти ҳокимлиги

Поделиться