Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

БМТ Бош котибининг Афғонистондаги Махсус вакили билан учрашув

2019-02-05 | Сиёсат

2019 йилнинг 5 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов мамлакатимизга амалий ташриф билан келган БМТ Бош котибининг Махсус вакили, БМТнинг Афғонистонга ёрдам миссияси (УНАМА) раҳбари Тадамичи Ямамотони қабул қилди.

Учрашувда Ўзбекистон билан УНАМА ўртасидаги ҳамкорликнинг, жумладан Афғонистонда хавфсизлик ва мустаҳкам ривожланишни таъминлаш, тинчлик ва барқарорликни ўрнатиш соҳаларидаги муносабатларнинг асосий йўналишлари бўйича фикр алмашилди.

Тадамичи Ямамото БМТ ва унинг институтлари, хусусан УНАМА, Афғонистонда тинчлик жараёнини бошлаш ва унинг ижтимоий-иқтисодий тикланиши, инфраструктура лойиҳаларини амалга ошириш ҳамда уни минтақавий ҳамкорликка жалб қилишга оид саъй-ҳаракатлари борасида Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлиги остида Ўзбекистон олиб бораётган изчил сиёсатни маъқуллашини ва қўллаб-қувватлашини таъкидлади.

ТИВ раҳбари Ўзбекистон томонининг тинчлик жараёнининг ҳар қандай босқичида мамлакат ҳудудида Афғонистон Ҳукумати ва “Толибон” ҳаракати ўртасида тўғридан-тўғри музокараларни ўтказиш учун барча зарур шароитларни яратиб беришга тайёр эканлигини билдирди.

Учрашувда умумий кун тартибининг бошқа масалалари ҳам муҳокама қилинди. Халқаро терроризм, уюшган трансмиллий жиноятчилик ва наркотик моддаларнинг ноқонуний савдосидан келиб чиқаётган жиддий таҳдидлар ва хавф-хатарларга қарши курашиш учун ҳамкорликни мустаҳкамлашдан томонларнинг ўзаро манфаатдорлиги тасдиқланди.

Суҳбатда БМТ Резидент-координатори, Тараққиёт дастурининг Доимий вакили Ҳелена Фрейзер иштирок этди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться