Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Покистон Элчиси билан учрашув

2019-02-04 | Сиёсат

2019 йилнинг 4 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Неъматов Покистон Ислом Республикаси Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Ирфан Юсуф Шами билан учрашди.

2019 йилда муносабатларни ривожлантиришнинг амалий жиҳатлари, бўлажак қўшма тадбирларни ўтказиш жадвали диққат марказида бўлди.

2017-2018 йилларда бир неча бор ўтказилган олий даражадаги Ўзбекистон-Покистон учрашувлари чоғида икки томонлама муносабатларга янги туртки берилганлиги ва уни сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестицион, туристик, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда мустаҳкамлашнинг аниқ йўналишлари белгилаб олинганлиги таъкидланди.

Ўтган йилда ўзаро савдо айланмаси 2017 йилгига нисбатан икки ярим баробарга ошиб, 92,4 млн. АҚШ долларини ташкил этди. Шу билан бирга Ўзбекистон ва Покистон етказиб бериладиган товарлар ва хизматлар ҳажми ва номенклатураси борасидаги ушбу кўрсатгични янада яхшилаш учун улкан салоҳиятга эга эканлиги қайд этилди.

Томонлар кўриб чиқаётган икки томонлама ҳужжатларнинг лойиҳалари юзасидан фикр алмашилди. Мазкур ҳужжатлар турли жабҳалардаги ҳамкорликни чуқурлаштириш учун ҳуқуқий асосларни кенгайтиради.

Учрашувда Ўзбекистон – Покистон кун тартибининг бошқа масалалари ҳам муҳокама қилинди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться