Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Қуёш энергетикаси технологияларини қўллаган ҳолда Орол денгизи ва Оролбўйи ҳудудларини тиклашга қаратилган лойиҳа ишлаб чиқилмоқда

2019-02-04 | Экология

2019 йилнинг 31 январь куни Инновацион ривожланиш вазирлигида Корея (Корё) Университети раҳбарлари вакилларининг профессор До Сеоном бошчилигидаги делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди. Делегация аъзоларини вазирнинг биринчи ўринбосари Ш. Ражаббоев ҳамда Ҳудудларга инновацияларни жорий қилиш ва тадқиқ этиш бошқармаси бошлиғи М. Толибов қабул қилди.

Учрашувда профессор До Сеоном қуёш энергетикаси технологияларини қўллаган ҳолда Орол денгизи ва Оролбўйи ҳудудларини тиклашга қаратилган “ASSURE” лойиҳаси ҳақида маълумот берди. Шунингдек, айни кунларда жаҳондаги глобал муаммолар билан шуғулланадиган Корея (Корё)Университетининг GREEN SCHOOL докторантлари, етакчи олимлар мазкур лойиҳани устида ишлаётганлари тўғрисида гапирди.

Музокаралар натижасида томонлар мазкур лойиҳани ҳамкорликда амалга ошириш мақсадида жорий йилнинг апрель ойида GREEN SCHOOL ва Инновацион ривожланиш вазирлиги ўртасида меморандум имзолаш ва лойиҳани босқичма-босқич амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси” тузишга келишилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Поделиться