Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Жанубий Корея делегацияси Наманганда

2019-02-04 | Сиёсат

Корея Республикасининг Чхунчхон-Пукто провинцияси губернаторининг халқаро алоқалар бўйича элчиси Жанг Мюнг Соо бошчилигидаги провинция раҳбарияти ва ишбилармонларидан иборат делегация Наманган вилоятида бўлди.

Вилоят ҳокимлигида ўтказилган учрашувда Ўзбекистон билан Жанубий Корея ўртасида мустаҳкамланиб бораётган савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ҳамкорлик, очилаётган янги имкониятлар ҳақида фикр алмашилди. Томонлар ўз ҳудудининг ижтимоий-иқтисодий, илмий-интеллектуал салоҳияти ва ресурслари ҳақида батафсил маълумот берди.

– Вилоятимиз сармоя киритиш учун қулай ҳудудда жойлашган, – деди Наманган вилояти ҳокимининг инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари ҳамда туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари У.Юнусов. – Буни айни пайтда хорижий инвестиция иштирокидаги 140 га яқин корхона фаолият юритаётгани мисолида ҳам кўриш мумкин. “Косонсой-Фарм”, “Наманган” эркин иқтисодий зоналари, бундан ташқари, 10 та кичик саноат зонаси ташкил этилди. Яқинда “Hyunday” корхонасига пойдевор қўйилди. Биз Жанубий Корея билан шу каби йирик лойиҳаларни амалга оширишимиз мумкин.

– Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йили Корея Республикасига ташрифи ҳамкорлигимизни янги йўналишлар билан бойитди, – деди Жанг Мюнг Соо. – Ўзбекистонда бундан ўн беш йил аввал бўлганман. Наманганга эса биринчи марта келишим ва ўйлайманки, учрашувимизда Чхунчхон-Пукто ва Наманган вилояти ўртасидаги истиқболли ҳамкорликка мустаҳкам замин яратилади. 

Учрашувда савдо-иқтисодий, инвестиция, туризм, электроника, электротехника, фармацевтика, тўқимачилик ва озиқ-овқат саноати, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етказиб бериш, ҳудудлар ўртасида авиақатновларни йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди.

Меҳмонлар ташриф давомида Наманган шаҳрида барпо этилаётган “Афсоналар водийси” боғидаги бунёдкорлик ишлари, Наманган халқаро аэропорти, “Истиқлол дизайн маркази” каби диққатга сазовор жойлар ва экспортчи корхоналар фаолияти билан танишди.

 

Акромжон Сатторов, Ҳотам Мамадалиев (сурат), ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться