Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳукумат делегацияларининг музокаралари тўғрисида
2019-02-01 | Сиёсат
2019 йилнинг 27 январидан 1 февралига қадар Тошкент шаҳрида Ўзбекистон-Қозоғистон Давлат чегарасини демаркация қилиш бўйича Ўзбекистон Республикаси ва Қозоғистон Республикаси Ҳукумат делегацияларининг музокаралари бўлиб ўтди.
Учрашув чоғида давлатлараро чегарани демаркация қилиш бўйича якуний ҳужжатларни тайёрлаш давом эттирилди ҳамда 2019 йил учун дала демаркация ишлари ҳажми режалаштирилди.
Музокаралар икки давлат учун ҳам анъанавий бўлган дўстлик ва ҳамфикрлилик руҳида бўлиб ўтди.
Йиғилиш сўнгида тегишли Баённома имзоланди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги