Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Коррупциясиз ҳаёт!

2019-02-01 | Жамият

Андижон вилояти божхона бошқармаси томонидан вилоят прокуратураси, жиноят ишлари бўйича Андижон вилоят суди ҳамда ёшлар иттифоқининг Андижон шаҳар кенгаши билан ҳамкорликда “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунларининг мазмун-моҳиятини етказиш, содир этилиши мумкин бўлган коррупцион ҳаракатларни барвақт олдини олиш мақсадида Андижон вилоят божхона бошқармасида чегара ва ташқи иқтисодий фаолият божхона постлари ходимлари иштирокида навбатдаги давра суҳбати бўлиб ўтди.

Йиғилишни вилоят божхона бошқармаси бошлиғи ўринбосари Ш.Кадиров кириш сўзи билан очиб, коррупция ва унинг мудҳиш оқибатлари ҳақида атрофлича ҳамда ҳаётий мисоллар билан тўхталиб ўтди.

Йиғилишда бошқарманинг ўз хавфсизлиги гуруҳи ходими Х.Турдибоев Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев ташаббуси билан қабул қилинган “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонуни тўғрисида нутқ сўзлаб, коррупция ҳар бир мамлакат ижтимоий-иқтисодий тараққиёти учун улкан таҳдид бўлиб, у жамиятнинг маънавий-ахлоқий асосларини емириши, одамларнинг давлатга, бошқарув идораларига ишончини сўндириши, фуқароларнинг жамият ва давлат ишларини бошқаришдаги иштирокига салбий таъсир кўрсатишини таъкидлади.

Маърузада таъкидланганидек, мазкур Қонун коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги ҳуқуқий муносабатларни тўлиқ қонуний тартибга солишга, давлат органлари, ташкилотлар ҳамда фуқаролик жамияти институтлари томонидан амалга оширилаётган коррупцияга қарши қаратилган чора-тадбирлар самарадорлигини оширишга, шунингдек коррупцияни ижтимоий ҳаётнинг барча соҳаларидан тўлиқ бартараф этишга, фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш орқали жамиятда коррупциянинг ҳар қандай кўринишларига тоқат қилмаслик муҳитини яратишга қаратилган.

Тадбир давомида жиноят ишлари бўйича Андижон вилоят суди судьяси У.Каримов сўзга чиқиб, бугунги кунда коррупцияни келтириб чиқарувчи омилларга барҳам бериш мақсадида муҳтарам юртбошимиз томонидан давлат органлари ходимларига кенг имкониятлар қулай шарт-шароитлар эшигини очиб бераётгани, хусусан божхона органлари ходимларини ижтимоий қўллаб қувватлаш юзасидан бир қатор фармон ва қарорлар қабул қилинганлигини таъкидлаб ўтди. Бу эса фуқаролар ҳуқуқларини ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини мустаҳкамлашга кўмаклашади.

Тадбир якунида бошқарма бошлиғи ўринбосари Ш.Кадиров, ходимларни бурчига содиқлик руҳида тарбиялаш, улар ўртасида жиноят ҳамда турли қонунбузарликлар содир этилишини олдини-олиш борасида тарбиявий, тушунтириш ва профилактик тадбирларни янада кучайтириш, шунингдек фуқароларга қонун талабларини атрофлича тушунтириш, улар ҳуқуқларининг поймол этилишига йўл қўймаслик, бу борада ходимларнинг масъулиятини янада ошириш юзасидан тегишли топшириқ ва тавсиялар берди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси

Поделиться