Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Самарқандда енгил атлетика бўйича Ўзбекистон чемпионатига старт берилди
2019-02-01 | Спорт
Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги спорт турлари бўйича мамлакат миқёсидаги мусобақаларни ҳудудларда ўтказишга алоҳида эътибор қаратиб келмоқда. Жумладан, вазирликнинг 2019 йилга мўлжалланган оммавий-жисмоний тарбия ва спорт тадбирлар тақвим режасида енгил атлетика бўйича 2006-2007 йилда туғилган ўсмирлар ва қизлар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионатини жорий йилнинг 30 январь - 1 февраль кунлари Самарқанд шаҳрида ўтказилиши белгиланган.
Жорий йилнинг 31 январь куни Самарқанд олимпия захиралари тайёрлаш мажмуасида ушбу мусобақага старт берилди.
Чемпионат давомида атлетлар 60, 300, 600, 1000 метрга югуриш, 60 метрга тўсиқлар оша югуриш, ядро улоқтириш,узунликка сакраш, баландликка сакраш, 4х200 метрлик эстафета йўналишларида куч синашадилар.
Мусобақада Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ҳамда барча вилоятлардан жами 268 нафар спортчи иштирок этмоқда. Воқеалар ривожини саҳифаларимизда кузатиб боринг!
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги