Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон Элчиси Люксембург Буюк герцогига ишонч ёрлиқларини топширди

2019-02-01 | Сиёсат

2019 йилнинг 30 январь куни Ўзбекистон Республикаси Элчиси Дилёр Хакимов (қароргоҳи Брюссель шаҳрида) Люксембург Буюк герцоги Анрига ишонч ёрлиқларини топширди.

Маросимдан сўнг бўлиб ўтган суҳбатда Ўзбекистон ва Люксембург ўртасидаги икки томонлама муносабатларнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.

Люксембург Буюк герцоги Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга фаолиятида муваффақиятлар тилаб, Ўзбекистоннинг очиқ ташқи сиёсатини, жумладан Марказий Осиё давлатлари билан ҳамкорликнинг фаоллашганини маъқуллашини етказиб қўйишни сўради. Шу ўринда Афғонистондаги тинчлик, хавфсизлик ва ривожланишни таъминлашдаги Ўзбекистоннинг саъй-ҳаракатлари алоҳида эътироф этилди.

Суҳбатда Люксембург Ташқи ишлар вазири Жан Ассельборннинг икки томонлама ҳамкорликни фаоллаштириш ҳамда Европа Иттифоқи ва Ўзбекистон алоқаларини, айрим минтақавий ва халқаро мавзуларни муҳокама қилиш мақсадида Тошкентга амалга оширадиган ташрифининг муҳимлиги қайд этилди.

Люксембург раҳбари икки мамлакат ўртасидаги муносабатларни янада кенгайтириш ва чуқурлаштириш учун улкан салоҳиятнинг мавжудлигини эътироф этди.

Ўзбекистоннинг қадимий тарих ва бой маданиятга эга давлат сифатида дунёга машҳурлиги таъкидланди. Ўзининг тарихий ўтмиши, буюк алломалари ва меъморчилик ёдгорликлари билан бутун дунёда донғи кетган Самарқанд, Бухоро ва Хива шаҳарлари жаҳоннинг бошқа қисмлари аҳолисига минқатанинг қадимий сивилизациясини ва «Буюк ипак йўли» тарихини ҳис қилиш имконини беради.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться