Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Туркия Элчиси билан учрашув
2019-01-30 | Сиёсат
2019 йилнинг 30 январь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Туркия Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси этиб тайинланган Меҳмет Сурейиа Эрни қабул қилди.
Ишонч ёрлиқлари нусхасини қабул қилар экан, Вазир Элчини тайинлов билан самимий қутлади ва унга муваффақиятлар тилади.
Меҳмет Сурейиа Эр қутлов учун миннатдорчилик билдирди ва мамлакатларимиз ва халқларимиз ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш ва ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшиш учун бундан аввалги фаолияти, жумладан Туркия ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлиги (TIKA) президенти ўринбосари лавозимидаги барча тажрибасидан фойдаланганлигига ишонтирди.
Суҳбат чоғида кўп қиррали икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.
Ўтган йил баҳорида бўлиб ўйган Президент Режеп Таййип Эрдоғаннинг Ўзбекистонга давлат ташрифи ва Президент Шавкат Мирзиёев билан самарали музокаралари давлатлараро муносабатларда янги саҳифа очгани таъкидланди.
Ўзбекистон томонининг маълумотларига кўра, 2018 йили ўзаро савдо айланмаси ҳажми 40 фоизга ўсиб, 2 миллиард 172 миллион АҚШ долларини ташкил этди. Мамлакатимизга 75 мингга яқин Туркия фуқаролари ташриф буюрди, бу эса ўтган йилга қараганда деярли икки баравар кўпдир. Бу каби ижобий ўзгариш ўзаро муносабатларнинг бошқа соҳаларида ҳам кузатилмоқда.
Учрашувда бошланган йилдаги қўшма тадбирлар режаси ва кун тартиби юзасидан фикр алмашилди, ушбу тадбирлар орасида икки давлат раҳбарларининг раислигида Стратегик ҳамкорлик бўйича Олий кенгашнинг биринчи мажлиси марказий ҳисобланади. Шу нуқтайи назардан, 2019 йилда Ўзбекистон-Туркия сиёсий мулоқотининг асосий воқеасига тайёргарлик кўриш бўйича таклифлар кўриб чиқилди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги