Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

«Мустақиллигимиз асосчиси» номли кўргазма ташкил этилди

2019-01-30 | Маданият

Жорий йилнинг 29 январь куни Наманган вилоят тарихи ва маданияти давлат музейида тарих бўлими томонидан Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов таваллудининг 81 йиллигига бағишланган «Мустақиллигимиз асосчиси» ва «Мустақиллигимиз меъмори» номли кўргазма ташкил этилди.

Кўргазмада Биринчи Президентимиз Ислом Каримовни амалга оширган ишлари турли соҳалардаги ислоҳотлари акс этган матбуот нашрлари ҳамда мустақиллик йилларидаги воқеликлар тарихи битилган китобларидан намуналар намойиш этилди.

Ташриф буюрувчиларга музей илмий ходимлари Биринчи Президентимиз Ислом Каримовнинг мустақиллигимизни қўлга киритилишидаги жонбозликлари хамда захматли меҳнатлари шу билан биргаликда буюк сиёсатчи, узоқни кўра биладиган инсон эканлигини, ҳаёт ва фаолиятлари ҳақида маъруза қилдилар.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги

Поделиться