Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Коррупцияга қарши курашиш – давр талаби

2019-01-29 | Жамият

Юртимиз тараққиёт йўлига жиддий тўсиқ бўлиб, жамият ривожига бевосита таҳдид туғдирадиган асосий иллатлардан бири бу шубҳасиз – коррупциядир. Шу боис мамлакатимизда мустақилликнинг илк йилларидан бу иллатга қарши кураш чораларини кучайтириш, уни таг-томири билан йўқотиш, бу борадаги ҳуқуқий асосларни янада мустаҳкамлашга эътибор қаратилиб келинмоқда.

Жумладан, БМТнинг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги конвенциясига аъзо бўлиниши, “Коррупцияга қарши кураш тўғрисида” Ўзбекистон Республикасининг Қонунининг қабул қилиниши ватанимизда бу борадаги амалга оширилаётган ишларнинг долзарб аҳамият касб этишини англатади.

Шу билан биргаликда, жамиятда коррупциянинг ҳар қандай кўринишига барҳам бериш учун аввало ҳар бир фуқарода ҳуқуқий онг, ҳуқуқий маданиятни шакллантириш зарур. Навоий вилояти божхона бошқармасида тадбиркорлик субъектлари билан ташкил этилган навбатдаги учрашув ҳам айни шу масалаларга бағишланди. Учрашувда бошқарманинг Ўз хавфсизлик гуруҳи вакили Е.Ибрагимов сўзга чиқиб, божхона органларида ҳам коррупцияга қарши кураш соҳасида ва бу йўналишдаги ҳуқуқбузарликлар содир этилишини олдини олиш мақсадида амалга оширилаётган ишларга тўхталиб ўтди.

Божхона ходими нафақат давлат манфаатларини ишончли ҳимоя қилиши, балки ўз хатти-ҳаракатлари билан фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг қонуний манфаатлари бузулишига йўл қўймаслиги лозимлиги, бу эса ўз навбатида божхона ходимидан чиқур билим ва тажрибани ҳамда амалдаги қонун ҳужжатлари талабларини пухта ўзлаштиришни талаб қилиши таъкидланди.

Учрашув якунида “Халқ давлат идораларига эмас, балки давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак” деган ғоя божхона органлари иш фаолиятининг асосий мезонига айланганлиги ва шу нуқтаи назардан божхона постларида божхона назорати ва расмийлаштируви жараёнида сансалорлик ёки бошқа коррупцион иллатлар кузатилган тақдирда дарҳол бошқарманинг 79-223-08-65 рақамли ишонч телефонига, Ўз хавфсизлик гуруҳи ходимининг 91-370-25-84 рақамли шахсий телефонига ёки телеграм ижтимоий тармоғидан фойдаланган ҳолда мурожаат қилиниши мумкинлиги, бунда мурожаатлар махфийлиги кафолатланиши айтиб ўтилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси

Поделиться