Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ёш олимларга грант ажратилди

2019-01-29 | Фан

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳамда ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда ташкил этилган «Республика ёш олимларининг инновацион лойиҳалари» грант танлови ғолиблари аниқланди.

Танлов якунларига кўра аниқ, ижтимоий-гуманитар ва табиий фанлар йўналишида тўққиз нафар ёш олимга ўз лойиҳасини амалиётга бирламчи татбиқ этиши учун 5 миллион сўмдан берилди.

Ёш олимларнинг ушбу лойиҳалари ўзини оқласа ва уни Ўзбекистон шароитида амалиётга татбиқ этиш мумкин бўлса, уларга яна қўшимча 5 миллион сўмдан маблағ ажратилади.

Маълумот учун, «Республика ёш олимларининг инновацион лойиҳалари» грант танловида бакалавриат, магистратура, докторантурада таҳсил олаётган, шунингдек, мустақил изланувчи сифатида илмий изланишлар олиб бораётган 18-35 ёшдаги ёшлар ўзининг илғор лойиҳалари билан иштирок этишлари мумкин.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

Поделиться