Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Молия тизимининг 2018 йилдаги фаолияти таҳлил этилди ҳамда истиқболдаги устувор вазифалар белгилаб олинди

2019-01-29 | Иқтисодиёт

Жорий йилнинг 28 январь кунида Молия вазирлигида Давлат бюджетининг 2018 йилги ижроси ва 2019 йилги бюджет параметрларини сифатли ижро этилишини таъминлаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 28 декабрдаги Олий Мажлисга Мурожаатномаси давомида берилган топшириқлардан келиб чиқадиган молия тизими ходимларининг вазифаларига бағишланган навбатдаги кенгайтирилган Ҳайъат йиғилиши ўтказилди.

Ҳайъат йиғилиши видеоселектор тарзида (республика студияси ҳамда ҳудудий студияларда) ўтказилди. Марказий аппаратнинг бошқарма бошлиқлари, вазирлик ҳузуридаги ташкилотлар раҳбарлари, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар молия бош бошқармалари бошлиқлари, Ғазначилик бошқармалари бошлиқлари, Давлат молиявий назорати бошқармалари бошлиқлари ҳамда Бюджетдан ташқари пенция жамғармаси бошқармалари бошлиқларидан иборат жами 96 нафар раҳбар ходимлар бевосита Республика студиясида, 656 нафар раҳбар ходимлар эса ташкил этилган ҳудудий студияларда иштирок этди.

Мазкур Ҳайъат йиғилишида:

- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 28 декабрдаги Олий Мажлисга Мурожаатномаси давомида берилган топшириқлардан келиб чиқадиган молия тизими ходимларининг зиммасига юклатилган асосий вазифалар;

- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 декабрдаги ПҚ-4086-сонли «Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари ҳамда 2020-2021 йилларга бюджет мўлжаллари тўғрисида»ги қароридан келиб чиқиб бюджет–солиқ сиёсатининг йўналишлари;

- Давлат бюджети, хусусан маҳаллий бюджетлар даромадлар 2018 йил ижроси ва 2019 йилда кўриладиган чора-тадбирлари;

- Давлат бюджети, хусусан маҳаллий бюджетлар харажатлар 2018 йил ижроси ва 2019 йилда кўриладиган чора-тадбирлари;

- Молия тизими фаолиятини янада яхшилашга қаратилган бошқа масалалар кўриб чиқилди.

Шунингдек, тадбирда, 2019 йилда ҳам иқтисодиётимизнинг юқори ва барқарор ўсиш суръатларини сақлаб қолишда давлат бюджети даромадлари тушумини кўпайтириш, бу борада қўшимча захираларни излаб топиш ҳамда бюджет харажатларининг аниқ мақсадларда йўналтириш билан бирга унинг натижадорлигини ошириш билан боғлиқ устувор-энг асосий вазифалар белгилаб олинди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги

Поделиться