Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Санжар Файзиев Қозондаги мусобақа ғолиби

2019-01-29 | Спорт

Россия Федерациясининг Қозон шаҳрида 22-27 январь кунлари ​теннис бўйича эркаклар ўртасида мукофот жамғармаси 25 000 АҚШ долларини ташкил этувчи “Фьючерс” турнири бўлиб ўтди.

Қувонарлиси, мусобақада иштирок этган ҳамюртимиз Санжар Файзиев финалгача етиб борди ва бош соврин эгасига айланди. Санжар турнир давомида Александр Игошин (Россия), Сергей Фомин (Ўзбекистон), Александер Василенко (Россия) каби теннисчилардан устун келиб, финалгача етиб борди.

Жорий йилнинг 27 январь куни ҳамюртимиз ҳал қилувчи баҳсда бошқа бир мезбон теннисчи Теймураз Габашвилига қарши кортга чиқди. 2 соат 12 дақиқа давом этган учрашувда Файзиев рақибини 6:3, 7:5 ҳисобларида мағлуб этди ва турнир ғолибига айланди.

Мусобақада иштирок этган бошқа бир теннисчиларимиз Ҳумоюн Султонов ва Сергей Фомин ўз иштирокларини иккинчи даврада якунладилар. Турнирнинг жуфтлик баҳсларида россиялик Александер Василенко билан бирга иштирок этган Ҳумоюн Султонов финалгача етиб борди ва вице-чемпион унвонига сазовор бўлди.

Манба: ЎзА

Поделиться