Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Бангладеш Элчиси билан учрашув
2019-01-28 | Сиёсат
2019 йилнинг 28 январь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Неъматов Бангладеш Халқ Республикаси Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Масуд Маннан билан учрашди.
Суҳбат чоғида давлатлараро муносабатларнинг муҳим масалалари, уларни 2019 йилда томонлар учун мақбул бўлган барча соҳаларда янада ривожлантириш истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.
Ўзбекистон – Бангладеш ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги сиёсий маслаҳатлашувларнинг биринчи раунди ҳамда Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг учинчи йиғилишини ўтказиш борасидаги таклифлар муҳокама қилинди.
Учрашувда томонлар кўриб чиқаётган икки томонлама ҳужжатларнинг, жумладан авиа-қатновлар тўғрисидаги ва маданият соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисидаги шартномаларнинг лойиҳаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги