Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Адлия вазирлиги Марказий Осиё Қиличбозлик Конфедерациясини давлат рўйхатидан ўтказди
2019-01-28 | Спорт
Жорий йилнинг 25 январь куни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Афғонистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон қиличбозлик федерацияларини бирлаштирувчи Марказий Осиё Қиличбозлик Конфедерациясини давлат рўйхатидан ўтказди.
Ушбу ташкилотнинг асосий мақсади Марказий Осиё мамлакатларида қиличбозликни ривожлантириш ва оммавийлаштириш, қиличбозликнинг нуфузини ошириш ҳисобланади.
Шунингдек, Конфедерация Халқаро қиличбозлик федерациясининг (FIE)нинг бошқа субъектлари бўлган қиличбозлик федерациялари билан ўзаро алоқалар ва ҳамкорликни йўлга қўйиш вазифаларини ҳам амалга оширади.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги