Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ҳашар Жиззах вилоятида ҳам фаоллик билан ўтмоқда

2019-01-26 | Экология

Оролбўйи экологик ҳолат оқибатларини юмшатиш борасидаги ташаббус ва саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш бўйича мамлакатимиз жамоатчилигининг ташаббусига қўшилган Жиззах вилояти давлат ва жамоат ташкилотлари жамоалари бугун эрта тонгдан умумхалқ экологик ҳашарига чиқди.

Вилоят ҳокими фармойиши билан тузилган тегишли давлат ва жамоат ташкилотлари вакилларидан иборат ишчи гуруҳ умумхалқ ҳашари қатнашчиларини зарур техника воситалари, анжомлар билан таъминлашда амалий ёрдам кўрсатмоқда.
 
Тадбирлар режасига кўра, барча маҳалла, аҳоли пунктлари, кўп қаватли уйлар ва бинолар, ҳовлилар атрофи, гузарлар, хиёбонлар, зиёратгоҳлар ва қабристонлар, ариқлар, кўча ва йўлакларни ҳамда болалар майдончаларини тартибга келтириш бўйича экологик акциялар ўтказилмоқда.
 
Ҳашарда аҳолининг экологик ва эстетик маданиятини юксалтириш, уларни она табиат ва унинг неъматларига меҳр-муҳаббат руҳида тарбиялаш, озодалик ва ободлик каби миллий анъаналаримизни ёшлар онгига сингдириш каби халқимизнинг азалий эзгу ва гўзал қадриятлари намоён бўлмоқда.
 
Ариқларни ва суғориш тизимлари созлиги таъминлаш, дарахтларга шакл бериш, оқлаш ва уларнинг аниқ ҳисобини олиш ишлари бажарилмоқда. Ҳудудлар турли чиқиндилардан тозаланиб, табиатни асрашга чорловчи кўргазмали тарғибот воситалари ўрнатилмоқда.
 
– Ҳашар вилоятда кенг кўламда, юксак фаоллик билан ўтмоқда, – дейди вилоят экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси масъул ходими Анвар Қувондиқов. – Ҳашарда бошқармамиз тизимидаги корхоналари ва бошқа ташкилотлардан 72 транспорт воситаси, 300 дан зиёд ишчи-хизматчилар иштирок этяпти. Бу ишда турар жой, ишлаб чиқариш ва ижтимоий иншоотлар атрофида ободонлаштириш, атроф муҳитни турли чиқиндилардан тозалашга алоҳида эътибор қаратилаётир. Бундан ташқари, бошқармамиз ва туман инспекциялари мутахассислари жойларда ҳашарни юксак унумдорлик билан ташкил этишда амалий ёрдам кўрсатмоқда.
 
Ҳашарда вилоят “Ободонлаштириш” бошқармаси ва унинг шаҳар, туман бўлимлари, маҳаллалар, уй-жой ширкатлари айниқса фаол қатнашмоқда. Бу каби тадбирлар вилоятдаги “Обод маҳалла”, “Обод қишлоқ” дастурларига киритилган аҳоли пунктларида ҳам қизғин ўтмоқда.
 

 

Тошқул Бекназаров, ЎзА

Поделиться