Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Мамлакатдаги экологик вазиятни соғломлаштириш – асосий вазифа

2019-01-26 | Экология

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон экологик ҳаракати депутатлари гуруҳининг йиғилиши бўлиб ўтди.

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури ижросини таъминлашда экоҳаракат депутатлари гуруҳининг олдида турган устувор вазифалар атрофлича муҳокама қилинди.
 
Депутатлик гуруҳи аъзолари томонидан Давлат дастури лойиҳасини шакллантириш ва муҳокамага қўйилган дастур лойиҳасини янада мукаммаллигини таъминлаш мақсадида бир қатор асослантирилган таклифлар берилди.
 
Давлат дастури доирасида ишлаб чиқилиши белгиланган Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш концепцияси, Биологик хилма-хилликни сақлаш бўйича стратегия, Ўзбекистон Республикасининг 2019-2028 йилларга мўлжалланган қаттиқ маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш стратегияси, Марказий Осиёда сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш бўйича минтақавий дастур концепцияси каби лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва қабул қилишда депутатлик гуруҳи аъзолари фаол иштирок этиши зарурлиги қайд этилди.
 
Ушбу жараёнда аҳолининг кенг қатлами, мутахассислар, экспертлар ва фуқаролик жамияти институтлари иштирокида муҳокамалар ўтказилиб, уларнинг таклифлари асосида мазкур лойиҳаларни такомиллаштирилади.
 
Давлат дастурининг Республика ҳудудларидаги аҳоли пунктларида ичимлик суви таъминоти ва оқова сув тармоғини ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш йўналишида белгиланган вазифаларга алоҳида эътибор қаратилади. Сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилашни таъминлашда назарда тутилаётган 821,8 километр масофадаги магистрал, туманлараро ва хўжаликлараро коллекторлар тизими, 341,6 километр ёпиқ ётиқ дренажлар, 428,8 километр каналлар, 127,2 километр лоток тармоқлари, 213 та гидротехник иншоотларни қуриш, реконструкция қилиш ишларининг бажарилишини назорат қилиб бориш ва тегишли тавсиялар киритиш режалаштирилмоқда.
 
Бундан ташқари, саноат корхоналарининг атроф-муҳитга реал таҳдидларини ўрганиш ва баҳолаш, мамлакатдаги экологик вазиятни соғломлаштириш, атроф-муҳит ифлосланишини сезиларли тарзда камайтиришни таъминлаш тизимини такомиллаштириш депутатлар гуруҳи олдида турган асосий вазифа ҳисобланади.
 
Йиғилишда, шунингдек, Оролбўйи ҳудудида экологик инновациялар ва технологиялар зонасини яратиш бўйича халқаро анжуман ташкил этиш ва ўтказиш жараёнларида ўз таклиф ва тавсиялари билан фаол иштирок этиш лозимлиги қайд этилди.
 
Якунда Давлат дастури ижросини таъминлаш бўйича аниқ вазифалар белгилаб олинди.
 

 

Нурилло Насриев, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться