Бугун юртимиз бўйлаб ўтказилаётган хайрия ҳашарида Самарқанд вилояти аҳолиси фаол иштирок этмоқда.
“Маҳалла” хайрия жамоат фонди вилоят бўлими маълумотларига кўра, эрта тонгдан вилоят бўйича 600 мингдан ортиқ аҳоли ҳашарга чиққан. Ҳудудларни ободонлаштириш, ариқ-зовурларни тозалаш, чиқиндиларни олиб чиқиш учун 700 дан ортиқ техника жалб этилган.
Вилоятдаги боғ ва хиёбонлар билан бирга маҳаллалар аҳли томонидан муқаддас қадамжо ва қабристонлар ободонлаштирилиб, тозаланмоқда.
Бугунги ҳашар давомида туман ва шаҳарларда эҳтиёжманд, кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам кўрсатиш, 800 дан ортиқ уй-жойларини ҳам таъмирлаш кўзда тутилган.
Ғ.Ҳасанов, ЎзА
Манба: ЎзА