Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Инновация вазирлигида “Оролбўйи - экологик инновациялар ва технологиялар ҳудуди” Концепцияси лойиҳаси муҳокама қилиняпти

2019-01-25 | Экология

Инновацион ривожланиш вазирлиги ташаббуси билан қатор вазирликлар ва идоралар вакиллари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси депутатлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Оролбўйи маркази мутахассисларидан иборат Идоралараро ишчи гуруҳи ўз фаолиятини бошлади.

Ишчи гуруҳи олдига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 16 ноябрдаги 965-Ф-сонли фармойишида белгиланган қатор вазифалар ва топшириқлар қўйилган бўлиб, Орол денгизи қуриб қолиши билан боғлиқ муаммолар, Орол денгизи фожиасининг салбий оқибатлари, шунингдек, Оролбўйининг экологик ҳолатини яхшилаш масалалари муҳокама қилинди.

Учрашувда Оролбўйи ҳудудида Концепцияни амалга оширишдаги бирламчи вазифалар бўйича келишилди, жумладан,мутахассислар Орол денгизининг қуриб қолган тубига ўсимликлар уруғлари ва кўчатлар экишдан аввал унинг мониторингини ўтказиш зарурлигини таъкидладилар. Мониторинг Орол денгизи дельтасини ва қуриб қолган тубини космосдан сунъий йўлдошлар орқали кузатиш ва ер усти экспедициялари натижаларидан олинган маълумотларни йиғиб, таҳлил қилишдан иборат бўлиб, бунда ҳудуднинг қайси ерига экин экиш мумкинлиги, қайси жойларига алоҳида ишлов бериш зарурлиги, айнан қандай ўсимлик турларини кўпайтириш ижобий самара бериши мумкин, чўл ҳудудида яшайдиган қандай жонивор ва ҳайвонларни кўпайтириш имконияти бор каби саволларга жавоб топилади.

Шунингдек Орол денгизи фожиаси оқибатларини камайтириш бўйича амалга ошириладиган ишларга халқаро ташкилотлар ва қўшни мамлакатлардан мутахассисларни таклиф этиш лозимлиги қайт этилди. Концепцияни муҳокамасига гидрометериология хизмати ходимларини, энергетика, туризм соҳалари мутахассисиларини, зоолог ва ботаникларни жалб қилишга келишилди.

Ишчи гуруҳнинг кейинги йиғилишида қурғоқ ва шўралаган тупроқли ҳудудларни кўкаламзорлаштириш ишларини амалга оширган хориж мамлакатлари тажрибалари таҳлили, Концепциянинг қўшни давлатлар ва халқаро инвесторлар учун жозибадорлигини ошириш ҳамда инновацион ишларнинг мазмуни ва йўналишлари бўйича ғояларни муҳокама қилишга келишилди.

Идоралараро ишчи гуруҳ ўз ишини давом эттирмоқда.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Поделиться