Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Маданий мерос объектлари дунё эътиборида

2019-01-25 | Маданият

Жорий йилнинг 21 январь куни юртимизда ЮНЕСКО Умумжаҳон мероси маркази олий мониторинг миссия вакиллари кутиб олинди.

Хусусан, ЮНЕСКО Умумжаҳон мероси маркази директор ўринбосари Дж. Хосаграхар хоним бошчилигидаги делегация ва ИКОМОС эксперти М. Тёрнерлар мамлакатимизнинг Шаҳрисабз, Самарқанд ва Бухоро шаҳрида жойлашганмоддий маданий мерос объектларига ташриф буюриб, ЮНЕСКОнинг 42-сессиясида берилган тавсиялар ижроси ҳамдаОзарбайжоннинг Баку шаҳрида бўлиб ўтадиган 43-сессияга тайёргарлик ишлари юзасидан Шаҳрисабз шаҳрида жойлашган моддий маданий мерос объектларини кўздан кечиришди. Шунингдек, тренинг ва маҳорат дарслари ташкил этилди.

Делегация 26 январга қадар юртимизнинг Самарқанд, Бухоро ва Тошкент шаҳарларида бўлиб, Юнеско рўйхатига киритилган моддий маданий мерос объектларини кузатишда давом этади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги

Поделиться