Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Давлат рақобат қўмитасининг 2018 йил якунидаги фаолияти тўғрисида

2019-01-24 | Иқтисодиёт

Қонунчилик базасини такомиллаштириш

Қўмита томонидан 94та меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари, шундан 8та қонун лойиҳаси, 18та Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси, 48та Ҳукумат қарори лойиҳаси ва 20та идоравий меъёрий–ҳуқуқий ҳужжатлар ишлаб чиқилди.

Шу билан бир қаторда, келишиш учун вазирлик ва идоралар томонидан тақдим этилган 1224 та меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар (99 та қонун лойиҳаси, 382та Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси, 692 та Ҳукумат қарори лойиҳаси, 51 идоравий меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар) лойиҳалари кўриб чиқилди.

Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш

Бугунги кунга келиб,бўш турган объектлар негизида 15,5 мингдан ортиқ инвестициявий лойиҳалар ишлаб чиқилиб, уларни асосан 2018-2020 йилларда амалга ошириш кўзда тутилаган. Ушбу лойиҳаларни амалга ошириш учун 8 769,8 млрд.сўмлик ва 456,5 млн. Долларлик инвестицияларни ўзлаштириш ва 100 мингдан зиёд янги иш ўринларини яратиш мўлжалланган.

Олиб борилган мониторинг натижаларига кўра бугунги кунга келиб 4529 инвестиция лойиҳалари амалга оширилган, 1726,0 млрд.сўм ва 4,8 млн.сўмлик инвестициялар ўзлаштирилди, 14053 та янги иш ўринлари яратилган.

Ўтган давр мобайнида ташкил этилган 660 та ўқув курсларида жами бўлиб 13974та тингловчи ўз малакасини оширди. Бугунги кунга келиб тингловчиларнинг 1232 таси ўз фаолиятини бошлади, 2097 та янги иш ўринлари яратилди.

2017-2018 йилларда жами бўлиб 106 та КСЗ ташкил этилди, шундан 68 таси 2018 йилда ташкил этилди.

Табиий монополияларни тартибга солиш

Табиий монополиялар Давлат реестрига киритилган табиий монополия субъектлари сони 10 маҳсулот турлари бўйича 140 тани ташкил этди.

Жисмоний ва юридик шахслардан тушган 406 та мурожаат кўриб чиқилди, натижада асоссиз ҳисобланган 1,4 млрд.сўм қайта ҳисоб-китоб қилинди.

Рақобат муҳитини ривожлантириш

Монополист корхоналар Давлат реестрида 2019 йилнинг 1 январь ҳолатига 94 та хўжалик субъекти 90 та маҳсулот (иш, хизмат) турлари бўйича турибти.

Ҳисобот даврида жами бўлиб 23та товар ва молия бозорлари ўрганилди, ноҳалол рақобат масалалари бўйича 121 та мурожаат келиб тушган бўлиб, шундан 70 таси бўйича рақобат тўғрисидаги қонунчилик бузилиши ҳолатлари юзасидан иш қўзғатилди, 51 таси рад этилди, 7 таси судларда кўриб чиқилмоқда

Хўжалик субъектининг 35%дан ортиқ акцияси ва 50%дан ортиқ улушини сотиб олиш учун берилган 176 та мурожаат ва хўжалик субъектларини бирлаштириш, қўшиб олиш ва қўшилиб кетиши бўйича 52 та мурожаат кўриб чиқилди.

Истеъмолчиларнинг қонуний ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш

Қўмитага жами 3030 мурожаатлар келиб тушган, шундан 2156– ёзма, 874- ишонч телефони орқали.

Мурожаатларни кўриб чиқиш натижасида жами 764,6 млн. сўм қайта ҳисоб китоб қилинди, шундан 571,9 млн. сўм –ёзма мурожаатлар бўйича, 192,7 млн. сўм – ишонч телефони орқали тушган мурожаатлар бўйича.

Реклама бозорини тартибга солиш

Ўтган ҳисобот даврида жами бўлиб 780 та ўрганишлар ўтказилди, шундан 361та ҳолатда реклама тўғрисидаги қонунчилик талаблари бузилиши аниқланди. Қонунбузилиш ҳолатлари бўйича 24 та ёзма кўрсатмалар берилди, 1 та мансабдор шахсга нисбатан 1,2 млн.сўмлик маъмурий жарима қўлланилди.

Зарар кўриб ишлайдиган ва иқтисодий ночор корхоналар билан ишлаш

Маҳаллий ҳокимият органлари ва тижорат банклари билан биргаликда 2017-2018 йилларда кам қувватли корхоналарни молиявий соғломлаштириш ва бўш турган давлат мулки объектлари негизида янги ишлаб чиқаришларни ташкил этган холда янги иш ўринларини яратиш дастурлари ишлаб чиқилиб тасдиқланди ва иқтисодий ночор корхоналарни тижорат банкларига сотиш бўйича Республика комиссияси томонидан маъқулланди.

Ушбу дастурлар 4415 та лойиҳани амалга оширишни назарда тутган бўлиб, шундан 2018 йилда 798 та лойиҳа амалга оширилиши, уларга жами бўлиб 502,3 млрд.сўм инвестицияларни, шу жумладан тижорат банкларини 27,6 млрд.сўм кредит маблағларини жалб қилиш мўлжалланган эди.

Ўтган ҳисобот даврида молиявий соғломлаштириш дастурларига киритилган, мулкдорлар ва тижорат банкларининг кредитлари сифатида молиявий кўмак кўрсатилган корхоналар томонидан 815,2 млрд.сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилди, хизматлар кўрсатилди, 31,1 минг доллар ҳажмида маҳсулот экспорт қилинди, 10 133 янги иш ўринлари барпо этилди.

Давлат активларини бошқариш ва корпоратив бошқарув самарадорлигини ошириш

Жами бўлиб 21842 та корхона ва муассасалар рўйхатга олинди, шундан 1908 таси давлат ташкилотлари ва 19934 таси муассаса ва идоралар.

22,1 мингта бино ва иншоотлар ижарага берилди, 40,3 мингта иш ўринлари яратилди.

Давлат мулки объектларини ижарага беришдан жами 135,0 млрд.сўм маблағ тушди, шундан 32,6 млрд.сўм маҳаллий бюджетларга йўналтирилди.

Давлат активларини хусусий мулкдорларга сотиш

Ҳисобот даврида хусусий секторга 842 та давлат активлари (шундан 498 таси 670,0 млрд.сўм, 187,1 млн. долл. миқдорда инвестиция киритиш ва 15,5 мингта янги иш ўринларини яратиш шарти билан «ноль» харид қийматида) умумий қиймати 113,6 млрд.сўм бўлиб, шундан 814,4 млрд.сўм ва 792 минг долл. миқдорида инвестиция мажбуриятлари бўлиб, 18,4 мингта янги иш ўринлари яратиш шарти билан сотилди.

Инвестиция мажбуриятлари бажариши устида олиб борилган мониторинг натижалари

Давлат активларини олди-сотди шартномалари бўйича инвесторлар томонидан қабул қилинган мажбуриятларни бажарилиши устидан мониторинг давом эттирилди. Натижада, 328 та шартнома бўйича умумий қиймати 10,1 млн.дол. ва 525,6 млрд.сўмлик инвестиция мажбуриятлари бажарилишига ва 12,9 мингдан дан ортиқ янги иш ўринлари барпо этилишига эришилди.

2019 йилнинг 1 январь ҳолатига умумий суммаси 593,2 млн. долл. ва 3,0 трлн.сўмлик 1212 та шартнома (18 таси хорижий инвесторлар билан) шартлари бажарилиши устидан мониторинг олиб бориляпти. Ушбу шартномалар бўйича бажарилган инвестиция мажбуриятларининг умумий хажми 166,9 млн.долл. ва 1,4 трлн.сўмни ташкил этди, 6353 янги иш ўринларини яратилишига эришилди.

Корпоратив ҳисоботлар ва бизнес-режаларнинг бажарилиши ҳолати

2019 йилнинг 1 январь ҳолатига 192та (85 та АЖ ва 107 та МЧЖ) давлат улуши бўлган Давлат активларини бошқариш марказига берилган корхоналар фаолияти мониторинг қилинди.

Қимматли қоғозлар бозорини ривожлантириш

Қимматли қоғозлар бозорининг умумий айланмаси 10,71 трл.сўмни ташкил қилди.

Акцияларнинг ташкиллаштирилган бозорида 815,04 млрд.сўмлик 14045 та сотди-олди битимлари, шу жумладан акциялар билан 713,71 млрд.сўмлик 14039 та сотди-олди битимлари ва корпоратив облигациялар билан 101,3 млрд.сўмлик 6 та сотди-олди битимлари тузилди.

Акциялар ва корпоратив облигациялар иккиламчи бозорининг ялпи айланмаси 1,7 трлн.сўмни ташкил қилди, шундан акцияларни ташкиллаштирилган бозорида 487,96 млрд.сўм (10356 та битим) ва ташкиллаштирилмаган бозорда 1216,43 млрд.сўм (4975 та битим).

Биржа ва риелторлик фаолиятини лицензиялаш

Ўтган ҳисобот даврида риелторлик фаолиятини лицензиялаш бўйича Эксперт комиссияси томонидан 11 та юридик шахснинг лицензия олиш учун тақдим қилган материаллари кўриб чиқилди, 11 та лицензия берилди.

Жами бўлиб, 2019 йилнинг 1 январь ҳолатига 312 та лицензия берилиб, шундан 272 та лицензия амалда, 40 тасини ҳаракати тўхтатилган.

Қўмита фаолиятини оммавий ахборот воситаларида ёритиш

Қўмита, унинг ҳудудий органлари ва таркибий тузилма ташкилотлари томонидан оммавий ахборот воситаларида 3377 та чиқишлар амалга оширилиб, шундан 815 таси телевидение ва 666 таси радио орқали, республика, вилоятлар ва идоравий газеталар нашрларида 851 та мақолалар чоп этилди, 554та эълонлар берилди, 491 та семинарлар, давра суҳбатлари, учрашувлар ва бошқа тадбирлар ўтказилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги

Поделиться