Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Теннисчиларимиз ғолибона одимлашмоқда

2019-01-24 | Спорт

Халқаро теннис федерацияси томонидан Россияда эркаклар, Қозоғистонда эса ўсмирлар ўртасида ўтказилаётган нуфузли турнирларда ҳамюртларимиз муваффақиятли иштирок этишмоқда.

Қозон шаҳрида теннис бўйича “Фьючерс” туркумига кирувчи турнирнинг асосий тўр баҳсларининг биринчи даврасида теннисчиларимиздан Ҳумоюн Султонов биринчи даврада сербиялик Борис Бутульяни, Санжар Файзиев россиялик Александр Игошинни, Сергей Фомин россиялик Алибек Качмазовни мағлубиятга учратди.

Олмаота шаҳрида ўтаётган ўсмирлар ўртасидаги турнирнинг иккинчи даврасида истеъдодли теннисчиларимиздан Марк Тряшкин россиялик Богдан Селезнёвни, Олимжон Набиев қозоғистонлик Данил Озернойни, Одил Каримов украиналик Олексий Шестаковни, Бекзод Расаматов эса мезбонлар вакили Шоҳрух Ғайратовни енгиб, чорак финалга йўл олди.
Ушбу мусобақанинг жуфтликлар баҳсида Одил Каримов қозоғистонлик Ерасил Мурат билан бирга мезбонлар шарафини ҳимоя қилаётган Данил Озерной ва тожикистонлик Азад Раҳмонни енгди.

Қизлар ўртасида мамлакатимиз шарафини жуфтлик баҳсларида ҳимоя қилаётган Милана Масленкова қозоғистонлик Елизавета Карлова билан бирга рус теннисчилари Александра Корнилова ҳамда Дарья Зелинскаяни мағлуб этди.

 

Ж.Тошхўжаев, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться