Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзаро ҳамкорликнинг янги истиқболлари

2019-01-24 | Маданият

Жорий йилнинг 16 январь куни Берлинда (Германия) Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ва Пруссия маданий мерос жамғармаси (Stiftung Preußischer Kulturbesitz​) ўртасида Англашув меморандуми имзоланди. Меморандум жорий йилнинг январь ойида Германияга олий даражадаги ташрифга бағишланган маданий-гуманитар характерга эга бўлган даврий тадбирлар доирасида имзоланди.

Ҳужжат тегишли муассасалар ўртасида ҳамкорликни ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратишга оид икки томоннинг қуйидаги йўналишлардаги келишувини кўзда тутади:

- Ўзбекистондаги музей коллекцияларининг илмий тадқиқотлари;
- Музей ва архитектура мерослари ашёларини тиклаш ва консервациялаш бўйича лойиҳалар;
- Ўзбекистондаги музейларнинг инфратузилмасини тегишли соҳадаги энг яхши жаҳон амалиётларига мувофиқ яхшилаш; 
- Ўзбекистондаги музейга оид инклюзив лойиҳалар;
- Шерик мамлакатларда кўргазмалар ташкил этиш;
- Музей кураторлари ва реставраторлари учун стажировка ўташ дастурлари;
- Техникавий ҳамкорлик;
- Ўзбекистон санъати ва маданияти мутахассислари малакасини ошириш ва стипендиялар ажратиш.

Шунингдек, меморандумда 2022 йилда Берлин шаҳрида эрамиздан олдинги I-II асрларда Марказий Осиё меросига бағишланган кўргазма ўтказилиши кўзда тутилган. Кўргазма Тарихдан илгариги ва илк тарих музейида бўлиб ўтади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги

Поделиться