Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича Махсус вакили билан учрашув

2019-01-24 | Сиёсат

2019 йилнинг 23 январь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Дилшод Ахатов Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили Питер Буриан билан учрашди. У атроф-муҳит, иқлим ўзгариши ва сув ресурсларидан фойдаланиш соҳасида ҳамкорлик бўйича юқори даражадаги «Европа Иттифоқи - Марказий Осиё» конференциясида иштирок этиш учун Тошкент шаҳрига келган ЕИ делегациясига бошчилик қилмоқда.

Суҳбат чоғида ўзаро муносабатларнинг барча асосий йўналишларида икки томонлама ҳамкорликни янада чуқурлаштириш масалалари кўриб чиқилди.

Ўзбекистон билан Европа Иттифоқи ўртасида Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битим лойиҳаси бўйича музокаралар жараёни бошлангани мамнуният билан қайд этилди. Шу ўринда, февраль ойи бошида Тошкент шаҳрида ушбу масала бўйича музокараларнинг биринчи раундини ўтказиш таклифлари кўриб чиқилди.

Европа томони Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш иштирокида ташкил этилган Оролбўйи минтақаси учун инсон хавфсизлиги бўйича кўп томонлама шериклик асосидаги Траст фондини қўллаб қувватлашини маълум қилди.

ЕИ Махсус вакили Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш жараёнида Ўзбекистонни қўллаб-қувватлаш ва техник ёрдам кўрсатишга Европа Иттифоқи тайёрлигини тасдиқлади.

Учрашувда ўзаро ҳамкорликнинг қўшма институтлари, жумладан, «Ўзбекистон – Европа Иттифоқи» ҳамкорлик қўмитаси, Иқтисодиёт, савдо ва инвестициялар бўйича кичик қўмитанинг қўшма мажлисларини ўтказиш жадвали юзасидан фикр алмашилди, шунингдек, Ўзбекистоннинг «Бош преференциялар тизими плюс» доирасида тариф имтиёзларини олиш истиқболлари муҳокама қилинди.

Музокараларда Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги делегацияси раҳбари, Элчи Эдуардс Стипрайс иштирок этди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться